Месси ҳакамни хафа қилди

Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси 2022 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш турнири доирасида Парагвайга қарши ўтказилган учрашувни бошқарган бразилиялик арбитр Рафаэль Клаусга эътироз билдирди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳакам Аргентина терма жамоаси дарвозасига пенальти белгилаганидан кейин Месси унга босим ўтказишга ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимда эса, Рафаэль Клаус Леонинг рақиб дарвозасига урган голини ҳисобга олмади. “Барселона” етакчиси бунга чидаб туролмади.

Месси ҳакамга юзланиб, “Сен бугун икки марта бизга қарши нотўғри қарор чиқардинг”, деб ўшқирди.

Аргентиналикларнинг устози Лионель Скалони ҳам бир неча марта ҳакамга қарата “шармандалик” деб қичқирди.

Учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.

Ҳакам Мессини осмондан ерга тушириб қўйди (фото)

Месси “Барса”га катта зиён етказди

Куман: Мен Мессининг клуб билан муаммосини ҳал қила олмайман

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)