Мессининг кучи нимада?

“Барселона” дарвозабони Марк-Андре тер Штеген жамоа сардори Лионель Мессининг бошқа футболчилардан ажралиб турадиган алоҳида хусусияти борлигини айтди.

- Мессининг жамоада борлиги ҳар доим устунлик беради. Чунки у йўқ жойдан гол ярата оладиган футболчи. Мана шу унинг кучли жиҳати ва бошқалардан ажратиб турадиган хусусияти. Мен Лео фаолиятини “Барселона”да давом эттиришга умид қиламан. Уни олиб қолиш учун барча имкониятларни ишга солиш керак. Месси жамоанинг асосий футболчисидир, - дейди тажрибали дарвозабон.

Жорий мавсум охирида Мессининг клуб билан узоқ йиллик шартномаси ўз поёнига етади. Янги битим бўйича музокаралар музлатилган. Европанинг катта клублари қишда Месси билан музокара бошлашга тайёрланмоқда.

Мессининг қолгани “Барса”га зарар бўлди!

“Манчестер Сити” Месси трансфери учун қанча таклиф қилиши аниқ бўлди

Месси Аргентина тарихига кирди

“Барса”да Мессига зиён келтирмоқчи бўлганлар бор

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар