Ads

Кеча Италия суперкубоги доирасида "Милан" ва "Ювентус" жамоалари тўқнаш келиб, унда миланликлар пенальтилар cериясига кўра ғалаба қозониб, 5 йиллик танаффусдан сўнг яна соврин қўлга киритишди. Биз шу муносабат билан икки жамоанинг ўзаро учрашувларига оид 15 та фактни эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. Ушбу жамоалар шу кунга қадар 223 марта тўқнаш келишган. Ана шу баҳсларнинг 83 тасида "Ювентус", 72 тасида "Милан" ғалаба қозонган бўлса, 68 баҳсда муроса кўчаси танланган. Тўплар нисбати 314:293 туринликлар фойдасига!

2. "Милан" ва "Ювентус" илк бора 1901 йилнинг 28 апрел санасида Туринда тўқнаш келишган ва унда меҳмонлар 3:2 ҳисобида зафар қучишган.

3. 1911-1913 йилларда кетма-кет 5 та ўйинда "россонерилар" "кекса синорилар"ни мағлуб этишган.

4. 1912 йили "Милан" ўз майдонида "Юве"ни 8:1 ҳисобида таслим қилган.

5. 1914-1927 йиллар мобайнида "Ювентус" "Милан"га қарши кечган қаторасига 11 учрашувни мағлубиятсиз ўтказган. 7 ўйинда "Юве" ғалаба қозониб, 4 тасида дуранг қайд этилган.

6. 1927 йилнинг 10 июль санасида Италия чемпионатида Турин суперклуби 8:1 ҳисобида ғалабага эришган.

7. 1929-1933 йилларда "Милан" 7 ўйинда "Юве"ни мағлуб қила олмаган.

8. 1936-1941 йилларда Туринликлар кетма-кет 9 учрашувда Милан жамоасига ютқазмаган.

9. 1955-1957 йилларда эса "Милан" қаторасига 7 беллашувда туринликларга ютқазмади.

10. 1972-1978 йилларда ўтказилган 15 ўйиннинг атиги биттасида "россонерилар"нинг қўли баланд келган.

11. 1979-1984 йилларда "Юве" қаторасига 6 ўйинда "Милан"га очко бермаган.

12. 1986-1990 йилларда "Милан" кетма-кет саккиз беллашувда "Ювентус"га имкониятни бой бермаган.

13. 1997 йилнинг 6 апрелида "Милан" "Сан Сиро"да "Ювентус"га 1:6 ҳисобида ютқазиб қўйди.

14. 2013-2016 йиллар мобайнида ўтказилган қаторасига 9 ўйинда "кекса синорилар"нинг қўли баланд келган.

15. 2003 йилда мазкур жамоалар Чемпионлар лигаси финалида тўқнаш келишган ва унда пенальтилар cериясига кўра Миланликлар устун келишган.

Фурқат Юсупов тайёрлади

"Милан" - "Ювентус". Ўзаро учрашувларга оид 15 факт

"Бавария"нинг голландиялик легионерлари

"Реал" рекордчилари. Пушкаш ва Роналду. Тўртинчи қисм.

Сардор Рашидов Қатар чемпионатидаги биринчи даврани қандай ўтказди

Олий лига-2016. Мавсумнинг энг қария тўпурарлари ТОП-7

Чемпионлар лигасидаги энг ажойиб кембеклар ТОП-5

Рафиқасидан қўрқадиган футболчилар

Олий лига-2016. Энг ёш сермаҳсул 7 футболчи

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп гол урган 6 футболчи

"Барселона"нинг Ла лигада энг яхши тўпурари бўлганлар ТОП-10

АПЛ. 17-тур. Гранд жамоалар ўйинлари ҳақида

"Манчестер Юнайтед"нинг рекордчи футболчилари

Олий лига-2016. Энг сермаҳсул ҳужум жуфтликлари ТОП-10

Кучли бешлик. Мавсумнинг энг омадсиз 7 жамоаси

Одил Аҳмедовнинг Хитойга кетиши орқага ташланган қадамми?

Шўрпешона Венгер ёхуд "Арсенал"нинг дахшатли қуръалари

"Реал" рекордлар китоби. Учинчи қисм

Ла лигада энг кўп гол урган 7 хорижлик футболчи

Чемпионлар лигаси нимчорак финалида рўй бериши мумкин жуфтликлар ТОП-10

"Реал" рекордлар китоби. Иккинчи қисм

Олий лигада охирги 6 йилдаги хорижлик тўпурарлар

Бразилиялик Роналдодан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

Испания чемпионатида дарвозабонларнинг рекордлари

Пойтахт клублари кушандалари ТОП-6

«Эль-класико»ларда кетма-кет ўйинларда гол урганлар ТОП-5

«Эль-Класико» тўпурарлари ТОП-11

«Эль-Класико»лардаги «хет-трик» ва «покер»лар

«Эль-Класико» ўзаро учрашувлар тарихи