Моуриньо “Тоттенхэм” таркибини янгилайди. Ёзда кетадиган ва келадиганлар рўйхати тайёр

  • 28 май, 2020, 19:43
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Жозе Моуриньо ўз одатига кўра, жамоасида кескин ўзгаришлар қилади. У бир қатор футболчилардан воз кечишга тайёр. Хусусан, лондонликлар ҳимоячи Ян Вертонгенни янги шартнома бўйича талабини рад этди. Унинг ўрнига “Верона”дан Мараш Кумбула таклиф этилади.

Tecno

Ўнг қанот ҳимоячиси Серж Орье “Ювентус” вакили Алекс Сандро билан алмашилади. Жозе 22 ёшли Хуан Фойтни ушлаб ўтиришга ҳожат йўқ, деб ҳисобламоқда. Уни “Барселона”га сотишмоқчи.

Ўз навбатида, Жозе ўзи учун муҳим ўйинларни ҳам белгилаб олди. Клуб Танги Ндомбелени олиб қолади. Ярим ҳимояда Тангига ёрдам бериш учун “Саутгемптон”дан Пьер-Эмил Хайбьерг олиб келиниши режа қилинган. Шунингдек, Моуриньонинг нишонида Иван Ракитич ҳам бор.

“Уфа” ва Остон Ўрунов ўйинини “Манчестер Сити” хўжайинлари кузатмоқда

Моуриньо ҳафа қилган футболчи "Тоттенхэм"дан кетади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!