Моуриньо хафсалани пир қилди!
“Будё-Глимт” бош мураббийи Хьетиль Кнутсен УЕФА Конференциялар лигаси чорак финал биринчи учрашувида “Рома” мураббийлар штаби вакили – дарвозабонлар мураббийи Нуну Сантуш билан бўлган жанжалдан кейин ўткир фикр билдирди.
Норвегияликлар бош мураббийи рақиб жамоа мураббийига ташланганликда айбланмоқда. Бу ҳақда “Рома” сардори Лоренцо Пеллегрини маълумот берган.
- Бу нохуш вазият чўққига чиқди ва мен ўзимга бу касбни қачонгача давом эттиришим ҳақида савол бера бошладим. Бу менинг қадриятларимдан анча узоқ ҳолат. Бу муаммога ечим топишда яхшилаб бош қотиришим керак бўлади. Чунки энг муҳими, ўзимга четдан хотиржам кузатган ҳолда баҳо беришимдир.
Бир қарорга келганимдан кейин касбимни қандай давом эттириш масаласини ҳал қилишим керак. Жозе Моуринонинг ҳаётий қадриятлари ва иш услуби менинг тушунчаларимдан анча узоқ экан. Бу менинг хафсаламни пир қилди ва ҳайратга солди, - деди Хьетиль Кнутсен.
Мураббийлар жазоланади
“Будё-Глимт” ва “Рома” ўртасидаги Норвегиядаги учрашувдан кейин икки томон мураббийлари ўртасида юз берган можаро бўйича УЕФА қарор чиқди.
Унга кўра, “Рома” дарвозабонлар мураббийи Нуну Сантуш ва “Будё-Глимт” бош мураббийи Хьетиль Кнутсен майдонда вақтича ўз вазифасини бажаришдан четлатилган.
Бу ҳолат УЕФА мутасаддилари можаро бўйича тергов ишларини тугатиб, мураббийлар хатти-ҳаракатини тўлиқ баҳоламагунича давом этади.
Жамоаларнинг биринчи учрашувида норвегияликлар 2:1 ҳисобида зафар қучди. Энди жавоб ўйини 14 апрель куни Римда ўтказилиши керак. УЕФА санкцияларига тушган ҳар икки мураббий “Олимпико”даги беллашувда қатнаша олмайди.
“Рома”га янги ҳужумчи керак
“Сассуоло” ҳужумчиси Ҳамид Траоре А Серия доирасидаги учрашувда “Аталанта” дарвозасига иккита гол урганидан кейин гранд клубларнинг эътиборини ўзига жалб қила боўлади.
Айни пайтда бу форвардга “Рома” қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, “Милан” ҳам истеъдодли ўйинчини нишонда ушлаб турибди.
Ивуарлик футболчи “Эмполи” тарбияланувчиси ҳисобланади. 2021 йил ёзда “Сассуоло”га кўчиб ўтган 22 ёшли ўйинчининг янги қирралари очилмоқда. Дастлаб, ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида тўп тепган Ҳамид кейинчалик ҳар икки қанот ҳужумчиси вазифасини ҳам ўзлаштирди ва жуда самарали ўйнай бошлади.
Универсал футболчи жорий мавсумда 27 та учрашувда майдонга тушиб, саккизта гол ва тўртта ассист қайд этди.
Унинг “Сассуоло” билан шартномаси 2024 йилнинг ёзигача тузилган. Трансфер нархи 22 миллион еврога баҳоланяпти.
“Рома”да ўйнолмаган ҳужумчи “Реал”ни орзу қилмоқда
Шомуродов гол уролмаган ўйиндан сўнг Моуриньо нега узр сўради?
Шомуродовнинг устози Гвардиоладан зўр!
Шомуродовни кутяпмиз!
Шомуродов прессингни боплади, лекин...
Моуриньонинг нега жаҳли чиқди ёхуд у бугун Шомуродовни ўйнатадими?
Ўзбек легионери майдонга қайтиб, ҳаммасини жой-жойига қўйиши керак!
Ўзбек футболчисини Европада эътироф этишди
“Рома”: Бу футболчи энди ўйнамайди! Моуриньо ким ҳақида гапирди?
“Рома” ҳужумчиси бўйича кутилмаган вазият юзага келди!
Фикрлар