Муаммоларим сабабчиси Моуриньо бўлади!

“Манчестер Юнайтед” юлдузи Поль Погба жамоадан кетадиган кўринади. У якунланиб бораётган шартномасини узайтирмайди. Франциялик футболчи Манчестердаги фаолияти ўзи кутганичалик чиқмаганини ва бунда айни пайтда “Рома”ни бошқараётган Жозе Моуриньонинг таъсири борлигини таъкидлади.

- Мен Франция терма жамоасида ўйнайман ва ўзимнинг ролимни жуда яхши биламан. Мураббийнинг ва жамоадошларимнинг ишончини тўлиқ ҳис қиламан.  Шуларни инобатга олсак, “Манчестер Юнайтед” билан катта фарқ борлиги яққол сезаман. “Манчестер Юнайтед”даги каби ўз позициянгни тез-тез алмаштирсанг, ўйин услуби ва жамоадошлар янгиланаверса, барчаси мураккаблашиб, қийинлашиб кетади.

Мен бош мураббий билан яхши чиқишаман, лекин “Манчестер Юнайтед”да ўрним борми ёки йўқ, бунга жавобим йўқ. 

Очиғини айтсам, сўнгги беш мавсумда ўзимдан қониққаним йўқ. Бу мавсум ҳам ҳеч нима юта олмаймиз. “Манчестер Юнайтед” бўладими ёки бошқа клубми, мен совринлар ютишни истайман.

Муаммоларим қачон бошланди? Улар шахсан Жозе Моуриньодан бошланди. Илгари бундай ҳолатга тушмаганман. Шунинг учун ўзимдан ўзим “мен айбдор эдимми?” деб кўп сўрайман, - деди Поль Погба.

181223628_m

Маълумки, Жозе Моуриньо 2016-2018 йиллар давомида “Манчестер Юнайтед”ни бошқарган. Ўша пайтда португалиялик мутахассис бир неча футболчилар, хусусан, Поль Погба билан ҳам зиддиятга бор эди. Ўшанда франциялик футболчи “Манчестер Юнайтед”дан кетишга ҳаракат қилган, охир-оқибат Жозе Моуриньо истеъфога чиқарилган эди.

Абрахам – катта маҳорат соҳиби!

“Рома”нинг афсонавий ҳужумчиларидан бири Винченцо Монтелла “Рома” ва “ Лацио” ўйинидан кейин интервью берди. Мазкур баҳсда Жозе Моуриньо шогирдлари 3:0 ҳисобида зафар қучди.

- Виценцо, стадионга қайтиб,  пойтахт дербисини бевосита кузатиб бориш қандай экан?

- Ажойиб. Бир неча фуболга тушмади ва бу гал фарзандларимни стадионга олиб келишга қарор қилдим. Ҳаммаси гўзал.

- Мураббий сифатида учрашувларга бошқача қараяпсизми?

- Албатта. “Рома” яхши ўйнади: вазиятларни тўлиқ назорат қилди, рақибнинг хатоларидан фойдаланди ва мураббийнинг стратегиясини аниқ бажарди.

- “Лацио”нинг камчиликлари натижага қанчалик таъсир қилди?

- Дастлабки сониялардаги гол ҳар ҳолда Сарри жамоасига ёрдам бергани йўқ.  Улар голдан кейин ўйинини йўқотиб қўйди ва охиригача тиклана олмади.

- Абрахамни қандай баҳолайсиз?

- Мен инглиз ҳужумчисини катта маҳорат соҳиби сифатида биламан. Бу гал у ҳаммасини исботлаб қўйди.

montella

Рим дербиси: Антиқа фактлар

Тэмми Абрахам “Лацио” дарвозасини ишғол қилиш учун атиги 56 сония сарфлади. Бу А Серияда Рим дербисидаги энг тезкор гол.

Тэмми Абрахам Рим дербисида гол урган иккинчи англиялик футболчи бўлди. Биринчи Пол Гаскойн 1992 йилда ўз номини таблога ёздириб қўйган.

“Лацио” ўз дарвозасидан энг тезкор голни 2014 йилда олиб чиққан. Ўшанда “Катания” футболчилари 41-сонияда “Лацио” дарвозасини ишғол қилган. Абрахамнинг тезкор голи иккинчи натижа сифатида қайд этилди.

Тэмми Абрахам чемпионатнинг бир мавсумида урган голлари сонини 15 тага етказиб, шахсий рекордини такрорлади. У 2019-2022 йилги мавсумда “Челси” учун Англия премьер-лигасида 15 та тўп киритганди.

Англиялик ҳужумчи дербида дубль қайд этган “Рома”нинг иккинчи ўйинчиси бўлди. Биринчи дубль 2015 йилнинг 11 январь куни Франческо Тотти ҳисобига ёзилган.

20220320_gaf_u56_1389_1647802768_1647802786

Шомуродовни ўйнатмаётган Моуриньо Россия чемпионатида яна футболчи олмоқчи

Моуриньо Шомуродовдан воз кечдими?

Франциянинг кучли жамоаси “Рома” ҳужумчисини аниқ сотиб олади! У ким экан?

Абрахам Шомуродовни “синдирди”, Моуриньо эса “Челси”дан яна ўйинчи олади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!