Навбаҳор ўз сафини яна икки футболчи билан тўлдирди
Ads

Тошкентдаги йиғин давомида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига бир қатор футболчиларни келиб қўшилганлиги ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Мавсумлар оралиғида “лочинлар” таркибигаига жалб этилган футболчилар билан шартнома имзоланмоқда. Бугун “Нефтчи”дан таклиф этилган ҳимоячи Жаҳонгир Меҳмонов ва “Машъал”дан жалб этилган ярим ҳимоячи Мирзоҳид Ғофуровлар билан шартнома имзоланди. 2017 йилги мавсумда ушбу футболчилар «Навбаҳор” жамоаси шарафини ҳимоя қилишади. Шунингдек, жамоамиз етакчиларидан бири Дилшод Жабборов билан ҳам амалдаги шартнома муддати узайтирилди.

Минбар

Барча блоглар