Неймар "Барселона"га қайтмоқчи эмас, у француз тилини ўрганишни бошлади

ПСЖ форварди Неймар “Барселона”га қайтиш ҳақида бошқа ўйламаяпти.  

Don Balon нашри тарқатган хабарга кўра бразилиялик футболчи бор эътиборини ПСЖга қаратган ва хатто клуб мухлислари билан янада яқин бўлиш учун француз тилини ўрганишни бошлаб юборган. Агар у ишқибозлар билан яқин бўлиб олса, қишда парижликлар билан шартномасини узайтириши ҳам мумкин.

Маълумот учун, Неймар жорий мавсум Франция чемпионатида жами 4 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!