"Ньюкасл" бош мураббийи: "Роналдунинг жамоамизга ўтиши тўғрисидаги хабарлар ёлғон!"

Португалиялик футболчи Криштиану Роналду кеча "Ал-Насср" футболчиси сифатида тақдимот маросимида иштирок этди. Маросим чоғида у клуб футболчилари билан кўришиб чиқди ва бирга машғулот ўтказди. 

Аввалроқ, агар "Ньюкасл" Европа чемпионлар лигасига чиқадиган бўлса, футболчи ижара асосида АПЛ клуби таркибига бориб қўшилиши ҳақида хабар бергандик. Кеча "Арсенал"га қарши ўйиндан сўнг "Ньюкасл" бош мураббийи шу мавзуга тўхталиб ўтди. 

"Роналдунинг келгуси фаолиятига омад тилайман! Аммо унинг жамоамизга ижара асосида ўтиши мумкинлиги борасидаги хабарлар ёлғон. Бу каби келишув тузилгани ҳақиқатга тўғри келмайди", - деди мутахассис.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию