Ўзбекистон футболчилари ўйини қандай баллга лойиқ кўрилди?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Футбол бўйича жаҳон чемпионатидаги иккинчи тур доирасидаги Португалия — Ўзбекистон учрашувидан сўнг ҳар икки жамоа футболчиларига қўйилган баҳолар эълон қилинди. Flashscore платформаси тақдим этган ушбу рейтинглар ҳақида Sports.uz хабар беради.

Flashscore баҳоларига кўра, Португалияга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасининг энг фаол ўйинчиси жамоа сардори Элдор Шомуродов бўлди. Майдонни 0:5 ҳисобидаги йирик мағлубиятда тарк этганига қарамай, у 6,8 балл олди — бу ўзбекистонлик футболчилар орасидаги энг юқори кўрсаткич бўлди.

Иккинчи энг яхши баҳони Абдуқодир Ҳусанов олди — 6,4 балл. Учинчи ўринда 6,2 балл билан Аббосбек Файзуллаев қайд этилди. 

Шунингдек, 6 ва ундан юқори балл тўплаган футболчилар қуйидагилар: Беҳрузжон Каримов (6,1), Шерзод Насруллаев (6,0), Азизжон Ғаниев (6,0), Одилжон Ҳамробеков (6,0). 

Шу билан бирга, Flashscore версиясига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг энг паст баҳоланган ўйинчиси дарвозабон Абдувоҳид Неъматов бўлди — 5,4 балл. У Португалия дарвозасига киритилган бешта голга жавоб қайтаролмади, тўртинчи гол эса бурчак зарбасидан сўнг айнан унинг ҳисобига автогол сифатида ёзилди.

Пастроқ баҳолар Отабек Шукуров (5,6), Абдулла Абдуллаев (5,6) ва Рустам Ашурматовга (5,9) тегишли бўлди.

Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси сифатида Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду тан олинди. У дубль қайд этиб, 8,8 балл тўплади. Унинг жамоадошлари орасидан ҳам бир қатор футболчилар юқори баҳоларга сазовор бўлди: Витинья — 8,6, Бруну Фернандеш — 8,3 ва Нуну Мендеш — 8,3 балл.

Икки турдан сўнг Португалия 4 очко жамғарди. Улар ҳисобида Конго Демократик Республикаси билан дурангдан сўнг 1 очко бор. Ўзбекистон терма жамоаси ҳозирча очко ололгани йўқ.

Гуруҳ босқичининг сўнгги тур учрашувлари 28 июнь куни ўтказилади. Ўзбекистон ўшу куни Конго футболчиларига қарши ўйнайди, Португалия эса Колумбия билан куч синашади. Ҳар икки ўйин ҳам Тошкент вақти билан 04:30 да старт олади.

Эссиз, Ҳусановнинг кўз ёшлари: Ўзбекистон муваффақиятсизлигининг учта катта сабаб очилди

Беҳруз Каримов Роналду билан бирга мундиал рекордчиси бўлди

Роналду Ўзбекистон билан ўйиндаги "даҳшатли" рекордга қандай муносабат билдирди

Шомуродов аламли мағлубиятдан кейин мурожаат йўллади

Ҳусанов ва яна тўрттаси! Ўзбекистон мағлубиятига айбдорлар номи айтилди

Ҳусанов: Юрагим жуда тез ура бошлади! Абдуқодир мундиал ҳақида ўткир гапирди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!