Ўруновни трансфер қилмоқчи бўлган жамоа қандай шартни бажариши керак? Остонга қайси клублар қизиқмоқда?

Трансфер мавсуми бошланиши билан Остон Ўрунов атрофида хабарлар кўпая бошлади. Уни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган клублар сони талайгина. Шу боис ҳамюртимизнинг трансфер хронологиясини ҳавола қиламиз.

Ҳамюртимиз ўтган мавсумни ижара асосида “Уфа”да ўтказди. Бошқирдистонликлар премьер-лигадан тушиб кетди. Бу орада Ўрунов москваликлар сафига қайтди.

Ёзги трансферлар бозори очилиши билан Ўрунов олдида премьер-лига жамоаларидан вариантлар бор эди. 

Россия премьер-лигасида ўз ўрнини сақлаб қолган “Химки” клуби келаси мавсум олдидан  таркибини  кучайтириш учун Ўруновга оғиз солди. Бу клуб ҳамюртимизни “Спартак”дан ижарага олишга ҳам, агар москваликлар шартномани бекор қилса, тўлиқ трансфер қилишга ҳам тайёр.

“Химки” Ўрунов трансфери масаласида берган баёноти борасида қисқача: - Ўруновга қизиқаётганимизнинг факти сифатида кенгайтирилган рўйхатда унинг номи борлиги кўрсатилмоқда. Лекин футболчининг номи 100 нафар ўйинчи киритилган қоғозда акс этгани ҳали ҳеч нарсадан дарак бермайди.

Остон Ўрунов трансферида туб бурилиш. Ҳамюртимизга янги харидор чиқди

photo_2022-05-26_09-27-41

Россия чемпионатининг қуйи лигаси – Миллий футбол лигасида ғолиб чиқиб, элитага қўшилган Москванинг “Торпедо” клуби ўзбек футболчисини пойтахтда олиб қолмоқчи.

“Торпедо” келаси мавсум премьер-лигада қолиш учун курашади. Шу боис, таркибини сезиларли даражада кучайтириши талаб этилади. Бу клуб биринчилардан бўлиб, Ўруновнинг “Спартак”дан ижарасини гаплашиб кўрди. Айрим манбаларда даъвогарлар орасида "Торпедо" фаворит эканлиги айтилганди. Аммо харидор Остоннинг “Спартак”даги шартнома бўйича олаётган маошини бера олмайди.

Бу орада Остонга Кореянинг "Жонбук Моторс" клуби қизиқиш билдирганди…

Metaratings.ru нашри “Спартак” футболчиси Остон Ўрунов тез орада Ўзбекистон чемпионатига қайтиши мумкинлигини ёзди.

Ўруновга айни дамда Ўзбекистон чемпионати пешқадами бўлиб турган “Навбаҳор” қизиқиш билдирмоқда. Музокаралар Ўруновнинг маошини камайтиришга тайёр эмаслиги билан мураккаблашди. Шу билан бирга, "Спартак" Остонни сотмоқчи.

Қизиғи, Ўруновга “Навбаҳор” аввалроқ ҳам “оғиз солган”. “Лочинлар”нинг Остонга қизиқиши илк бор бир неча ой олдин, у ҳали “Уфа” сафида плей-офф босқичида ўйнаб юрган пайтда маълум бўлганди.

Metaratings.ru шуни қўшимча қилдики, Ўруновга "Навбаҳор" унинг маошини 6 баробарга камайтирган ҳолда беришга тайёрлигини ёзди. Яъни, ҳамюртимиз "Спартак" клубида йилига 600 минг евро маош олган. Наманганликлар эса унга йилига 100 минг евро маош беришга тайёрлигини билдирган. Аммо Остон ижарага кетган тақдирда ҳам маоши қисқартирилишини истамаяпти.

Остон Ўруновни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган клублар учун муҳим маълумот

photo_2020-08-09_15-12-56

Қизиқ томони, Остонга “Навбаҳор”нинг қизиқаётгани борасидаги хабарларга наманганликлар матбуот хизмати муносабат билдириб, у “лочинлар” режасига кирмаслигини билдирди.

- Россияда ўйнаётган Остон Ўруновнинг “Навбаҳор”га келиши борасидаги гап-сўзлар миш-мишдан ўзга нарса эмас. Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби Ўрунов билан ҳеч қандай музокара олиб бормаган ва уни “Навбаҳор”га таклиф этиш режада ҳам йўқ

Шунингдек, Остон Ўрунов SPORTS.uz сайтидаги "Гапираман" лойиҳасида "Навбаҳор"га қайтиш – ортга ташланган қадам” дея фикр билдирганди.

Самвел Бабаян жамоага келганидан кейин, менинг Наманганга қайтишим ҳақида гап-сўзлар чиқиб кетди. Ҳеч кимни ҳафа қилмоқчи эмасман, лекин ниятим фаолиятимни охиригача хорижда юқори савияда ўйнаш. "Навбаҳор"га келадиган бўлсак, қайтиш ортга ташланган қадам бўлади. Мақсадим, мамлакатимизни дунёга танитиб, терма жамоага қўлдан келганча ёрдам беришни истайман.

Metaratings.ru нашрининг охирги хабарига кўра, Остонга янги харидор чиққан. Вакилимизга Эроннинг "Истиқлол" клуби қизиқиб қолган. Эронликлар Ўруновни трансфер қилишни истайди. Аммо бу клуб ҳам унга "Спартак"да оладиган маошни тўлай олмайди.

Ҳамюртимизни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган клублар етарли. Аммо вакилимизнинг маоши уларнинг оёғидан чалиб қолмоқда.

“Спартак” Ўруновга шартнома бўйича йилига 600 минг евро тўлайди. Бу сумма Россия миқёсида ҳам катта маош ҳисобланади. Ўруновни олмоқчи бўлаётган жамоалар унинг маошини бир қисмини “Спартак” тўлашидан умидвор. Бироқ москваликлар Остонни ижирага бериб, маошини қолган қисмини тўлашни хоҳламайди. Шунинг учун “Спартак” Ўруновни тезроқ сотмоқчи.

Воқеалар ривожини SPORTS.uz сайтида кузатиб боринг!

 

Бекзод ИСАЕВ тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
АС МИЛАН
23/07/2022 15:23
Соққани қил соққани
Verizon New
25/07/2022 12:14
Остонни ойлиги янгиликмас. Уни Спартакдан кетиш нияти йу́к.
Янгиликмас роман бу́пти, у́зиям. Сал кискарок ёзиш керак, 2-3 та абзац