Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон U-20 терма жамоамиз ўртоқлик ўйинида Россияга ютқазиб қўйди
Ўртоқлик ўйини доирасида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Россия U-20 терма жамоалари ўртасидаги баҳс якунига етди. Унда меҳмонлар 0:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб Иван Зазвонкин учрашувда ҳисобни очган бўлса, кейинроқ Павель Мелешин пенальтидан унумли фойдаланди.
Маълумот ўрнида, вакилларимиз 20 май санасида старт оладиган 20 ёшлилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашади. Унгача терма жамоа яна бир қанча ўртоқлик ўйинларида иштирок этиши кутилмоқда.
Фикрлар