Ўзбек футболчиси “Олтин тўп” олди ва Мессига мурожаат қилди (фото)
Қозоғистон Премьер-лигаси Чиментнинг “Ордабаси” жамоаси ғалабаси билан яунланди. Бу жамоа 64 йиллик тарихи давомида илк маротаба мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.
“Ордабаси” чемпионат доирасида 26 та учрашув ўтказиб, 18 та ўйинда рақиблар устидан ғалаба қозонди, тўрттадан баҳсда дуранг ва мағлубият қайд этди. Тўплаган 58 очко жамоанинг чемпионлиги учун етарли бўлди.
Бундан ташқари, чимкентликлар энг кўп 48 та гол уриб, ўз дарвозасидан энг кам – 21 та тўп олиб чиқди. Улар 11 та учрашувда ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолди.
Ана шу муносабат билан жамоа ўйинчиларини тақдирлаш маросими бўлиб, уларга махсус соврин – “Олтин тўп” тақдим этилди.
“Ордабаси” сафидаги легионеримиз Шаҳбоз Умаров ўзига берилган “Олтин тўп”га креатив муносабат билдирди.
24 ёшли ҳужумкор футболчимиз Қозоғистон “Олтин тўп”ини олаётгани акс эттирилган сурат остида “Лео Месси, мени кечир, сен бу совринга лойиқ эмассан”, деган изоҳ қолдирди.
Маълумки, Лионель Месси бир неча кун аввал мавсумнинг энг зўр футболчисига бериладиган индивидуал соврин – “Олтин тўп”ни саккизинчи маротаба қўлга киритган эди. Мухлису мутахассислар орасида аргентиналик юлдузнинг бу совринга лойиқ эмаслиги, “Олтин тўп” бу гал “Манчестер Сити” билан требл қайд этган ва тўпурарлик борасида қатор рекордларни янгилаган Эрлинг Холандга топширилиши керак эди, деган мулоҳазалар ҳамон билдирилмоқда.
Бироқ Мессининг “Олтин тўп”га эга чиқишини таъминлаган асосий омил сифатида Аргентина терма жамоасининг Қатардаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққани эътироф этилмоқда.
Таъкидлаш лозимки, “Ордабаси” жамоасининг тарихий ғалабасида ўзбек футболчилари – Шаҳбоз Умаров ва Бобур Абдухолиқовнинг ҳиссаси катта бўлди.
Чимкентликлар сафига 2022 йилнинг ёзида келиб қўшилган Шаҳбоз Умаров ўтган йили “Ордабаси” сафида Қозоғистон кубоги соҳибига айланган эди. Бу ғалаба клуб раҳбариятини янги мавсумда чемпионлик учун курашишга имҳолантирди.
Чемпионлик учун курашадиган жамоа таркиби сезиларли даражада кучайтирилди. Ана мақсадда Беларусь чемпионатининг энг яхши футболчиси ва тўпурари бўлган Бобур Абухолиқов ҳам Чимкент клубига таклиф этилди.
Ҳар икки футболчимиз чемпионат давомида ўзини кўрсата олди. Шаҳбоз Умаров Премьер-лигада 22 та учрашувда учта гол ва битта ассист муаллифи бўлди. Кубок баҳсларида еттита ўйинда иккита гол уриб, битта голли пас узатди.
26 ёшли Бобур Абдухолиқов “Ордабаси” таркибида чемпионатнинг барча – 26 та учрашувида майдонга тушган ягона футболчи бўлди. Бу ўйинларда легионеримиз рақиблар дарвозасини етти марта ишғол қилиб, жамоадошларига тўртта самарали пас узатди. Бобур Қозоғистон кубогида ҳам еттита ўйинда битта тўп киритди.
Энди “Ордабаси” келаси мавсум Европа Чемпионлар лигаси саралаш мусобақасида иштирок этади. Бу мусобақада иштирок этиш учун ҳар икки футболчимиз чимкентликлар билан янги шартнома тузиши талаб этилади.
Ҳозирги вазиятга кўра, Умаров ва Абдухолиқовнинг амалдаги шартномалари шу йилнинг 31 декабрь куни ўз ниҳоясига етади.
ЦСКАни Файзуллаев ушлаб турибди ёхуд экспертлар Аббоснинг ўйинини қандай баҳолаяпти?
Нима бўлганини Файзуллаевдан сўранглар!
Файзуллаев ўзбек футболининг кучли жиҳатини айтди
Футболчиларимизни “Бавария” скаутлари кузатди...
Файзуллаев: Бошида мени ортга қайтариб юбормоқчи бўлишган эди...
Шомуродов бошқа лигага ўтиши мумкин
Файзуллаев Португалия, Ниделандия грандлари, турклар ва араблар таклифларини қабул қилмади
Файзуллаевни эмас, Мессини мақтанг!
Файзуллаев мени қаттиқ хафа қилди
Фикрлар