Футболчиларимизни “Бавария” скаутлари кузатди...

Бир неча ўзбек футболчиларига хизмат кўрсатаётган Prosports Management консалтинг компанияси вакили Қаҳҳор Мўминов sport24.ru  сайтига берган интервьюсида ўзбек футболчилари ва уларнинг хориж лигаларида тўп тепиш имкониятлари ҳақида гапирди.

— Ҳозир Россия Премьер-лигасида беш нафар ўзбек тўп тепяпти. Бунақаси сўнгги ўн йилда кузатилмаган. Ёшлар терма жамоаси бу йил Осиё чемпионлигини қўлга киритди. Бу ютуқлар ниманинг эвазига қўлга киритилмоқда?

— Ўзбекистонда мураббийлик мактаби сақланиб қолган. Ота-оналар болаларни футбол мактабига олиб келади, мураббийлар энг зўрларини саралаб олади. Бундан ташқари, давлат раҳбарияти спорт инфратузилмасини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратади.

Одил Аҳмедовдан кейин Россия чемпионатида Ўзбекистондан ўйинчилар кўзга ташлангани йўқ. Ўз тенгқурлари ўртасида фақат Элдор Шомуродовни қайд этиш мумкин.

photo_2023-11-04_10-32-38

Ҳозир Россияга иқтидорли ёшларнинг янги авлоди келди. Булар Ҳожимат Эркинов (“Торпедо”га тегишли ва “Пахтакор”да ижарада),  “Нижний Новгород”даги Иброҳимхалил Йўлдошев ва унинг жамоадоши – ҳали кенг оммага таништирилмаган, лекин ўта иқтидорли ҳужумчи  Руслан Жиянов. Улар бизнинг мижозимиз.

Шунингдек, “Рубин”даги Умарали Раҳмоналиев ва Рустам Ашурматов, “Алания”даги Ҳусайн Норчаевни ҳам таъкидлаб ўтмоқчиман.

Улар орасида энг ёрқин талант – Аббосбек Файзуллаев. У жорий йил ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатининг энг яхши ўйинчиси сифатида эътиров этилди.

Бу рўйхатга Бахтиёр Зайнутджиновни ҳам қўшаман. Унда Қозоғистон паспорти борлигига қарамай, Бахтиёр этник ўзбек.

— Салбий ҳолатлар ҳам бўлган-ку.

— Остон Ўрунов ва Жасур Жалолиддинов. Остонга характеридаги айрим жиҳатлар халақит қилди. Жасур агентлари фаолиятини нотўғри режалаштиргани боис ўзини кўрсата олмади. Айтганча, Жалолиддинов агентларини алмаштирди.

Қолган йигитларда худди биз – ўзбек футболчилари трансферлари билан шуғулланаётганлар сингари масъулият ҳисси юқори.

— Айтишларича, ўзбек футболчиларининг жисмоний кўрсаткичлари сабабли Россия Премьер-лигасига кам олишар экан.

— Аввал Элдор Шомуродовни ҳам олишлари учун клубларни кўндириш керак эди. Ҳозир бошқача. 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Тошкентда бўлган Осиё чемпионатида бизнинг атрофимизда “Торино”, “Бавария”, “Вулверхэмптон”, ЦСКА, “Краснодар”, “Алания” ва бошқа кўплаб клублар скаутлари футболчиларни кузатиб ўтирди.

Россиялик ҳамкасбларимиз ўзбек футболчиларининг кучайиб кетганидан ҳайратланди. Бу ўйинчилар бошқалардан умуман қолишмайди, тактик жиҳатдан ақлли, жисмоний тайёргарлиги талаб даражасида экан, дейишди.

IMG_4307

Табиийки, ҳатто Аббосга ҳам мослашиш давридан ўтишга вақт керак. ЦСКАдагилар буни тушунган ҳолда Файзуллаев билан ишлаяпти.

Ўзбек ўйинчилар Россия Премьер-лигасига Европага йўл очадиган кўприк сифатида қабул қилади ва ўзига жой очиш учун курашга тайёр.

Футболчиларимизни “Бавария” скаутлари кузатди...

Файзуллаев: Бошида мени ортга қайтариб юбормоқчи бўлишган эди...

Шомуродов бошқа лигага ўтиши мумкин

Файзуллаев Португалия, Ниделандия грандлари, турклар ва араблар таклифларини қабул қилмади

Файзуллаевни эмас, Мессини мақтанг!

Файзуллаев мени қаттиқ хафа қилди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ilhomjon Feyz
04/11/2023 20:20
Мактаблар бор, истедодлар хам бор. Коррупсия бор экан хаммаси бир тийин. Оғзини кўпиртириб мақтаганлар ўзини кимлигини ошкор қилябди холос.