Файзуллаев мени қаттиқ хафа қилди
Россия кубоги мусобақасининг А гуруҳида сўнгги учрашувда ЦСКА футболчилари ўз майдонида пешқадам – “Оренбург”ни қабул қилганидан хабарингиз бор.
Ушбу баҳсда москвалик “армиячилар” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва гуруҳ басғларини биринчи ўринда якунлаб, кубок учун курашни давом эттирадиган бўлди. Гуруҳда биринчи ўрин олгани учун "армиячилар" кейинги босқичда "Зенит" ва "Спартак" сингари кучли жамоаларга рўбарў бўлмайди.
ЦСКА етакчисига айланиб қолган Аббосбек Файзулаев бу гал ҳам жуда фаол ўйнади. Легионеримиз ҳужум уюштириш, жамоадошларига аниқ пас узатиш, рақиб дарвозасига хавф солишда маҳорат кўрсатди.
Аббос жамоасининг икки голида қатнашди. Дастлаб, рақиб жарима майдончасига ёриб кирган ҳамюртимизни “Оренбург” ҳимоячиси қоидани бузиб, тўхтатиб қолди. Пенальтини аниқ базарган Фёдор Чалов ҳисобни очди. ЦСКАнинг учинчи голи ҳам бевосита Аббосбек Файзуллаевнинг чаққонлиги эвазига киритилди.
ЎЗбек футболчиси кутилмаганда тўпни босниялик ҳимоячи Ренато Гойковичдан олиб қўйди ва яна Фёдор Чаловни голли пас билан таъминлади.
Ренато Гойкович ўйиндан кейин ҳам Файзуллаевнинг қилган ушини унута олмаётганини тан олди. Йўл қўйган хатоси жамоасига дарвозасининг ишғол қилиниши билан якунлангани унга қаттиқ таъсир қилганини айтди.
— Майдонда тезроқ қарор қилишни ўрганишим керак экан. Ё тўпни орқага дарвозабонга қайтариш, ёки олдинга етказиб беришни тезроқ ҳал қилишим лозим эди.
Мен эса, кўпроқ кутиб қолдим. Оқибатда Аббос тўпни “ўғрилаб” кетди. Жуда қаттиқ хафа бўлдим.
Биз кейинги пайтда яхши ўйнаяпмиз, аввал ҳам шундай эди, бутун жамоадагилар ўзини яхши ҳис қиляпти, шунинг учун ҳам, хато қилиб қўйганимдан қаттиқ афсусландим.
Бош мураббий шахсан ўзимни койигани йўқ, лекин ўйиндаги хатоларимизга эътироф билдирди. ЦСКАнинг голлари бизнинг хатоларимиз маҳсулидир.
Аббосбек Файзуллаевни алоҳида кўрсатган бўлардим. У жеда зўр ўйнади. Файзуллаев менга ёқади, - деди Ренато Гойкович.
28 ёшли Ренато Гойкович уч йилдан бери “Оренбург” жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бир неча позициясида ўйнай оладиган универсал ҳимоячи бунгача ўз юртидан ташқари Албания ва Хорватия жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Босния ва Герцеговина терма жамоаси мураббийлар штаби тажрибали ўйинчини шу йилнинг октябрь ойидан бошлаб, халқаро майдондаги ўйинларга жалб қила бошлади.
Аббосбек Файзуллаев эса, Россия Премьер-лигасидаги фаолиятини август ойидан бошлаган.
Ҳозиргача 20 ёшли легионеримиз барча турнирларда 12 маротаба майдонга тушиб, битта гол ва тўртта ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар