“Пахтакор”нинг собиқ юлдузи “Байер”га трансфери қандай барбод бўлганини айтиб берди
Валерий Кечинов “Пахтакор” таркибида Ўзбекистон чемпиони ва чемпионат тўпурари бўлганидан кейин Россияга йўл олиб, “Спартак” сафига қўшилди.
Москваликлар сафида бир неча маротаба мамлакат чемпиони бўлган Кечинов кейинчалик Россия терма жамоасида ҳам ўйнаган.
Бу футболчи 1998 йили “Байер”га ўтишга яқин келганини айтиб берди.
Унинг гапларига кўра, “Байер” сафига қўшилишига жароҳат тўсқинлик қилган. Бироқ, леверкузенликларнинг бош мураббийи Кристоф Даум Кечиновга жамоанинг 8-рақам туширилган футболкасини совға қилган. Валерий ҳамон бу футболкани сақлаб келади.
- УЕФА кубогидаги муваффақиятли мавсумдан кейин менда Леверкузеннинг “Байер” жамоасига ўтиш имконияти пайдо бўлган эди. Кўп жамоадошларимга хориждан таклиф бўлди, ҳаммаси қолишни истади.
“Интер” билан ўйиндан кейин мен ўзимни Леверкузенда кўрдим. Жамоада эмас, операция столида.
Жарроҳлик амалиётидан кейин палатага Кристоф Даум келди. Мураббий шу жароҳат бўлмаганида клуб мени трансфер қилган бўлишини айтди. Шундан сўнг, “Байер” футболкасини тақдим қилди, - деб эслайди Валерий Кечинов.
Валерий Кечинов 1992-1993 йиллар давомида “Пахтакор” шарафини ҳимоя қилиб, жами 38 та учрашувда 30 та гол урган. Ўзбекистон чемпиони ва миллий чемпионатимизнинг биринчи тўпурари бўлган.
1993 йили Москванинг “Спартак” жамоасига кўчиб ўтди ва 2000 йилгача Россиянинг энг машҳур ушбу клубида етакчи ўйинчилардан бўлди. Россиялик мутахассислар ва мухлислар Кечиновни техникаси энг кучли ўйинчилардан бири сифатида эътироф этади.
1995 йили Валерийнинг голи мавсумда энг чиройлиси, деб топилган.
Асли ўзбекистонлик футболчи “Спартак”да жами 157 та учрашув ўтказиб, 44 та гол ва 10 та ассист қайд этган. Олти карра Россия чемпиони, мамлакат кубоги соҳиби бўлган.
Профессионал футболчилик фаолиятида “Сатурн” жамоасида 36 та учрашувда 13 та, “Шинник” клубида 42 та учрашувда еттита тўп киритган.
Россия миллий терма жамоасида олти маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини икки маротаба аниқ нишонга олган.
Валерий Кечинов 2004 йилда машҳур футболчи Александр Ширко билан автоҳалокатга учраганидан кейин фаолиятини якунлашига тўғри келди.
Италиялик мухлислар Шомуродов трансферига қандай муносабатда?
Шомуродов қайси жамоани танлайди?
Шомуродовнинг вазифаси бошқа футболчига юкланди!
Абдухолиқов янги асрнинг энг зўр легионер тўпурари бўлиши кутилмоқда!
Шомуродов кетади(ми?)...
Фикрлар