Ўзбекистонда Россияда ўйнашга қодир бир неча футболчи бор!

Россия футболи ўзбек футболи мактаби тарбияланувчилари учун бегона эмас. Бу мамлакатда аввалдан бир неча ўйинчиларимиз тўп тепган. Сўнгги йилларда юртимиздан бориб,  премьер-лигада порлаган Элдор Шомуродовни ҳамон ҳурмати баланд.

“Ростов”да ўзини кўрсатган ўзбек футболчиси кейинчалик Италиянинг “Женоа”сига кўчиб ўтишга эришди. Икки мавсумдан бери “Рома”да тўп тепмоқда. Аслида Россия премьер-лигасидан кучли бешлик чемпионатларига кўчиб ўтиш кам кузатиладиган ҳолат сифатида баҳоланади.   

Ҳозир юқори дивизионда Ҳожимат Эркинов “Торпедо”да, Иброҳимхалил Йўлдошев “Пари Нижний Новгород”да тўп тепмоқда.

27682448_0_0_2305_1730_1280x0_80_0_0_055470ddd6251d663e7695128fe3a279

Биринчи лигада Вагиз Галиулин “Нефтехимик”  жамоаси сардори ҳисобланади. Куни кеча, “Рубин” клуби 19 ёшли ярим ҳимоячимиз Умарали Раҳмоналиев ўз сафига қўшиб олди.

Шунингдек, Остон Ўрунов ва Жасур  Жалолиддинов каби футболчиларимизнинг Россиядаги фаолияти кўнгилдагидек бўлмади.

Россиянинг https://rsport.ria.ru сайти ҳамюртимиз Жаъфар Ирисметовдан интервью олди. Бу мутахассисимиз футболчилик даврида Россия, Греция, Беларусь, Хитой, Украина, Қозоғистон жамоаларида ўйнаган.

Жаъфар легионер сифатида Россияда “Спартак”, “Черноморец” ва “Анжи” каби клублар шарафини ҳимоя қилган.  Ирисметов ҳар икки мамлакат футболчилари ҳақида фикр билдирди.

- Ўзбекистонлик футболчилардан яна кимлар Россия премьер-лигасида ўйнай олади?

- Беш-олти нафар футболчимиз топ-даражада бўлмаган жамоаларда ўйнаб кетади. Улар орасида Шукуров, Насруллаев ва Ҳамробековни айтишим мумкин.

- Ўзбекистонда россиялий футболчилардан кимни кўпроқ билишади?

- Қамоқда ўтириб чиққан иккитасини.

- Кокорин ва Мамаевними?

- Ҳа, уларни бутун дунё танийди. Шунингдек, Соболев, Смолов, Головин, Миранчукни ҳам билишади. Айтганча, мен “Пахтакор”да ишлаган давримда Антон Заболотнийни трансфер қилмоқчи эдик. У ҳам жуда яхши ва таниқли футболчи.

_103772403_tass_29412862

- Бу қандай бўлганди?

- Ўша пайтда Антон “Сочи” шарафини ҳимоя қиларди. Биз унинг типидаги ҳужумчи қидираётган эдик. Instat дастури орқали унинг статистикасини ўргандик ва ҳужумчи бизга маъқул келди.

Кейинроқ унинг атрофидаги билан гаплашдик, улар Заболотний Ўзбекистонга бормаслигини айтишди. Яхшигина маблағ таклиф қилгандик.

Ўрунов ЦСКАда ўйнаб кетарди, ҳозир бошқа футболчимиз “Спартак”да ўйнашга қодир!

Карпин “Рома”да ўйнай олмаётган Шомуродовга яна қимматли маслаҳат берди, зора ҳаммаси ўзгарса!

Ўрунов жамоасиз қолганининг ҳақиқати очилди!

Италия клуби Шомуродовга жой бериш учун тактикасини ўзгартиришга қарор қилди

Италия клуби Шомуродов трансферига муносабат билдирди

Шомуродов устозини Италияга чақиряпти!

Шомуродов ва Абрахамдан кейин Дибала ҳам “Рома”дан кетадиган бўляпти!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
21/11/2022 18:37
Росссияда эмас балки Европада у'йнашга ярок,ли у'йинчилар бор