Ўрунов ЦСКАда ўйнаб кетарди, ҳозир бошқа футболчимиз “Спартак”да ўйнашга қодир!

Ўзбекистон футболида тўпурарлик маҳорати билан ажралиб турган Жаъфар Ирисметов айнан кучга тўлган пайтида Россияга йўл олган эди. Россиялик журналистлар “Спартак”да ўйнаган легионеримиздан интервью олишни хуш кўради.

Яқинда https://rsport.ria.ru сайти журналисти Александр Сергеев Жаъфар Ирисметов билан суҳбатлашди. Футбол мутахассиси суҳбат давомида ўзи каби “Спартак”да омадини синаб кўрган Остон Ўрунов ва Россия премьер-лигасида ўйнай оладиган футболчиларимиз ҳақида ҳам гапирди.

- Юртдошингиз Остон Ўрунов маълум муддат “Спартак”да ўйнади. Нега унинг карьераси ўхшамади?

- Бунга “Спартак”нинг ўйин услуби сабаб, деб ўйлайман. Агар Остон ЦМКАга ўтганида бу жамоада ўйнаб кетарди. Ҳар қандай футболчи “Спартак”да ўйнашни истайди, лекин баъзан сабр қилиш ҳам керак. Ўрунов “Уфа”да кўпроқ ўйнаб, яхшилаб шаклланиб олиши мумкин эди. Кейин “Спартак”га асосий таркиб ўйинчиси сифатида ўтса, тўғри бўларди.

oston-urunov-zabil-pervyj-gol-za-spartak_1600280291389713168_3

- Уни пул ҳароб қилдими?

- Пуллар таъсир қилган, деб ўйламайман. Ҳа унинг Louis Vuitton маҳсулотлари билан тушган расмини мен ҳам кўрдим. Лекин асл сабаб “Спартак”нинг ўйин услубида.

- Ўрунов яқинда “Урал” билан шартномани бекор қилди. Уни Ўзбекистонга қайтиши мумкинлиги ҳақида ёзишмоқда. Бу Остоннинг фойдасига ишлайдими?

- “Урал”да бош мураббий билан келишмовчилик бўлган. Балки, ўйин амалиёти камлиги учун жанжаллашгандир. Ўруновнинг феъли оғир, шу боис қийналиб юради. Ўзбекистонга қайтади, деб ўйламайман. Ҳар ҳолда Осиёнинг бошқа мамлакатларида фаолиятини давом эттирса керак.

- Ўрунов Ўзбекистонда юлдузми?

- Бирон нима дея олмайман. У яхши футболчи, лекин мавқеига путур етди.

- Россия премьер-лигасида тўп тепган Шомуродов, Эркинов ва Йўлдошев ҳақида нима дея оласиз? 

- Шомуродов – суперюлдуз. Ҳамма Элдор ҳақида ёзади. “Рома” мунтазам ўйнамаётганига қарамай, ҳозир энг кўп муҳокама қилинаётган футболчи.

Эркинов ва Йўлдошевнинг ҳар иккиси ҳам истиқболли футболчилардан ҳисобланади.

- Улар Шомуродов ортидан Европага бора оладими?

- Жуда қийин бўлади. Лекин Россия ҳам Европа-ку.

- Карпин Шомуродовнинг ўсишига катта ёрдам берган. Валерий Георгиевичга Ўзбекистонда муносабат қандай?

- Карпинни танишади, лекин унинг хизматларини ҳеч ким гапирмайди.

large_2

- Йўлдошевга “Спартак” қизиқаётгани ҳақида ёзишганди.

- Буларнинг бари миш-миш, лекин Йўлдошев “Спартак”да ўйнай олади. Унинг жисмоний кўрсаткичлари юқори, зўр паси бор, жуда иқтидорли йигит.

Карпин “Рома”да ўйнай олмаётган Шомуродовга яна қимматли маслаҳат берди, зора ҳаммаси ўзгарса!

Ўрунов жамоасиз қолганининг ҳақиқати очилди!

Италия клуби Шомуродовга жой бериш учун тактикасини ўзгартиришга қарор қилди

Италия клуби Шомуродов трансферига муносабат билдирди

Шомуродов устозини Италияга чақиряпти!

Шомуродов ва Абрахамдан кейин Дибала ҳам “Рома”дан кетадиган бўляпти!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Pardayev Shavkat
20/11/2022 21:41
"Спартак"(Москва)га бошқа ўйинчи сотмаслик керак(Остонни "нарочно" синдиргани учун). Биронта ўйинчимизга талабгор бўлиб келишса, осмондаги нархни айтиш керак, қайтиб кетишади. Ўзбекистондан зўр ўйинчиларни арзонга олиб, ёмон ўрганишди. Ўйинчиларимиз Россиясиз ҳам Европага чиқа олишади. Ростовга $ 8 000 000 фойда келтиргани учун, Бутун Россия Элдордан миннатдор бўлиши керак. Элдор улардан эмас.