Ўзбекистонлик футболчи “Ювентус” воқеаларини танқид қилди
Кучли бешлик чемпионатларида тўп тепган биринчи ўзбекистонлик футболчи – Илёс Зейтуллаев “Ювентус” жамоаси молиявий фирибгарликлар ортидан В Серияга тушириб юборилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
- Вазият анча жиддий. Сезган бўлсангиз, “Ювентус” раҳбарияти тўлиқ янгиланди. Таниқли юрист Маттиа Грассани адолат ўрнатиш бўйича иш олиб бормоқда. Оғир вазиятлар юзага келганида, одатда, унга мурожаат қилишади.
Бу мутахассис интеврьюсида вазият ҳақиқатан жиддий эканини айтди. Ўйлашимча, “Ювентус” бу вазиятдан чиқиб кета олади, лекин бу иш анча мураккаб бўлади.
Табиийки, Турин клуби билан яна шундай кўнгилсизликлар бўлаётгани бор гап. Бу шундай бўлиши керак. Ижтимоий тармоқлардаги изоҳларда ҳам бу мавзу кўп танқид қилиняпти. Одамлар дарров ташланишади ва хато учун сени парчалаб ташлашга ҳам тайёр туради.
Афсуски, ҳамма ҳам ўз хатоларидан тўғри хулоса қилмавермайди. Буни бутун бир тарихдан ҳам кўриб олиш мумкин. Фақат футболнинг ўзида шундай эмас.
“Ювентус” раҳбарлари вазиятни ўнглашни истаган эди, лекин амалда қилишлари керак бўлмаган ишларга қўл ура бошлади. Европада суд бу борада ҳеч кимга қараб ўтирмайди.
Вазият мураккаблигини инобатга олиб, бу иш анча чўзилади, деб ўйлайман. Ҳар куни бу масалада янгидан янги хабарлар чоп этилмоқда. Жамоанинг ўзи бор эътиборини Италия чемпионатига қаратиши керак. Бош мураббий Массимилиано Аллегри – ҳақиқий мотиватор.
Ўйлашимча, мавсум давомида уларга жуда қийин бўлади, лекин барибир мақсадларига эришиб, кучли тўртликдан жой олишади.
Ҳозир италияликлар жаҳон чемпионатини кузатиб бормяпти. Улар футболни яхши кўришади, охирги янгиликларга эътибор қаратиб, ўзларига хулоса чиқаришажи. Одамлар жаҳон чемпионатини томоша қилишяпти, лекин кимларнинг нафси футболнинг бор гўзаллигини тўсиб қўймоқда, - деди Илёс Зейтуллаев.
Италия ҳукумати Турин клубини сўнгги уч йилда 200 миллион евро камомадни яширганликда айблаган ва “Ювентус” бутун раҳбариятни истеъфога чиқарди. Бу масала кўплаб мутахассислар томонидан муҳокама қилинмоқда.
Илёс Зейтуллаев футболчилик фаолиятини Италияда якунлаганидан кейин шу мамлакатда яшаб қолган. Аслида Илёс 1982 йилнинг 13 июлида Тошкент вилоятида таваллуд топган. Футбол сир-асрорларини Республика олимпия захиралари коллежида ўргана бошлаганидан кейин Россиянинг “Спортакадемклуб”ида шуғулланган.
2001 йили истеъдодли футболчимиз “Ювентус”га кўчиб ўтди. Тўрт йил Туринда юрган ҳужумкор футболчимиз Италиянинг ўша пайтдаги энг қудратли клубларидан ҳисобланган “Ювентус” таркибига кира олмади.
Кейинчалик “Реджина”, “Кротоне”, “Женоа”, “Виченца”, “Верона”, “Пескара”, “Ланчано” ва “Торино” сафига қўшилди. Хорватиянинг “Горица” клубида ҳам қисқа муддат тўп тепиб, 2014 йили фаолиятини якунлади.
Илёс Зейтуллаев 2001-2007 йиллари Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб қилиниб, жами ўнта учрашувда майдонга тушди ва рақиблар дарвозасини икки марта ишғол этди.
Шомуродовни ортга қайтаришмоқчи!
Shomurodov “xatosini” tushunib etdi...
Corriere dello Sport: Mourino Shomurodov “Roma”ga kelishini bilmagan!
"Roma"ni qutqargan Shomurodovning o‘yini qanday baholandi?
O‘runov jamoasiz qolganining haqiqati ochildi!
Шомуродовда ўзини кўрсатиш учун яна учта имкон бор
Фикрлар