“Қаҳрамонми” ёки “Масхарабоз”? Асадхўжанинг финалдаги “қилиғи” муҳокама қилинмоқда!

Тошкентдаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига биринчи олтин медални оғирлиги 67 килограммагача бўлган боксчилар ўртасида барча рақибларини катта устунлик билан енгган Асадхўжа Мўйдинхўжаев келтирди.

Ҳал қилувчи финал баҳсида ўзбек боксчиси қозоғистонлик рақиби Дулат Бекбауовни очколар ҳисобида мағлуб этди. Зарбалар ҳисоб-китобини олиб борган ҳакамларнинг барчаси Асадхўжанинг ғалабасини қайд этди.

Финал жангини охирларида бир вазият кўплаб мухлису мутахассислар эътиборини тортди. Асадхўжа Мўйдинхўжаевнинг рақиби унга аниқ зарба бера олмаган вазиятда ҳамюртимиз трибунадан уни қўллаб-қувватлаётган мухлисларга қўлини кўтарди. Табиийки, бу ҳолат томошабинларни жумбушга келтирди.

nagradeniya_asad-14

Халқаро бокс уюшмаси (IBA) айнан мана шу вазият акс этган видеолавҳани ўз ижтимоий тармоғида эълон қилди. Канал обуначилари ўртасида мана шу вазият кенг муҳокама қилинмоқда.

Sports.uz портали эътиборингизга бокс ишқибозлари билдирган фирк-мулоҳазаларни ҳавола этади.

“Бунга дизлайк босиш мумкин”.

“Дулат ютди”.

“Ўзбек велосипедчи экан”.

“Рақибга ҳурматсизлик!”.

“Ўзбек шунчаки зўр”.

“Ўзбеклар калла қўйди”.

“Ўзбек биродарларимизна табриклар, ҳаммаси адолатли бўлди”.

Ҳурматли қозоқ биродарлар! Илтимос, бу дангда бизнинг ҳамюртимиз аниқ устунлик билан сизларнинг боксчингизни ютганини тан олинг!”

“Ўзбек ғалаба қозонди, баъзан тан олишимиз ҳам керак”.

“Масхарабоз”.

“Жангда бунақа қилиқ учун огоҳлантириш бериш керак”.

“Ўзбек ютди, лекин рақибга ҳурмати йўқ экан”.

“Оддийроқ бўлавер”.

“Қаҳрамон”.

“Чиройли ютқазди, ўзбек бир бош устун экан, тан олишимиз керак”.

“Ҳакам нега огоҳлантириш беряпти? Ўзини бутун жанг давомида қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга жавоб берди. Қайси қоидани бузди?”.

final_asadkhuja-03

Ҳурматли бокс мухлислари, сиз Ўзбекистон терма жамоасининг бокс бўйича жаҳон чемпионатидаги иштирокини қандай баҳолайсиз?

Фикрингизни изоҳларда қолдиринг.

Принципиал рақиб Бибосинов жаҳон чемпиони бўлган Ҳасанбой Дўсматовга нима деди?

Оз вақт қолди: Яна қайси боксчиларимиз жаҳон чемпиони бўлади?

Жаҳон чемпионати: Ким қанча олтин медаль олди?

Қозоқ боксчиси Асадхўжага тоза ютқазганини тан олди!

Жалолов ва Кункабаев ўртасида 12 раундлик профессионал жангни кутиляпти

Яна Баҳодир Жалолов ҳақида...

Жалолов: Биргаликда чемпионликка эришамиз!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Boks
15/05/2023 07:57
Аъло, олдинга куйилган вазифа уддаланди. Тренерлар тоионидан тактика тугри куйилди ва мана натмжа.
&
Socceruzb
14/05/2023 22:00
Икки хил ҳис туйғу. Бир тарафдан албатта иккинчи марта умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни олдик. Лекин бошқа тарафдан финалда битта қозоқни ютиб иккитасига бой бердик. Барча давр олтин медаллари бўйича ҳалиям қозоқлардан ортдамиз. Қозоқларда 18 та олтин, Ўзбекистонда 14 та. Агар ўша 2 та қозоқни хам финалда ютганимизда олтинларимиз 16 тадан бўларди.
&
Botirjon Ovloqulov
14/05/2023 23:23
Ulardan albatta oʻtib ketamiz