Қирғизистон промоушенида яна икки нафар Ўзбекистон вакили жанг қилади

27 декабрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида “Batyr Bashy” промоушени томонидан ММА бўйича ташкил этилаётган турнирда ўзбекистонлик жангчилар ҳам октагонга кўтарилиши ҳақида хабар берган эдик.

Аввалроқ, Ҳусниддин Ғаниев қирғизистонлик Ибрагим Анзоровга қарши жанг қилиши маълум бўлган эди. Аҳамиятли томони, яна икки нафар юртдошимиз ушбу турнирда ўз жангларини ўтказадиган бўлди. Жумладан, ярим ўрта вазн (65-77 кг) тоифасида Баҳодир Тиллабоев мезбонлар вакили Акил Бексултонов билан тўқнаш келса, худди шу вазнда Азизилло Акбаралиев ҳам қирғизистонлик Айбек Качкиновга қарши октагонга кўтарилади.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, ҳар уч нафар вакилимиз Жаҳонгир Қорабоев ҳамда Фаррух Мадаминовнинг шогирдлари ҳисобланади.

Албатта, ушбу муҳим жангларда ҳамюртларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

азиз

Ўзбекистонлик жангчи "AMC Fight Night 99” турнирида бразилиялик рақибини мағлуб этди

Ўзбекистонлик ММА вакили Бишкекда жанг қилади

Ўзбекистонлик ММА вакиллари Қирғизистонда ажойиб ғалабани қўлга киритди

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)