“Қора анъана”га чек қўйилган учрашувда Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?
Италия чемпионатининг 22-тури “Рома” футболчилари учун муваффақиятли келди. Клаудио Раньери шогирдлари “Удинезе” меҳмони бўлиб, иродали ғалабага эришди.
Бу учрашувга қадар, римлик “бўрилар” 9 ойдан бери, яъни 18 та учрашувда давомида сафардан ғалабасиз қайтаётган эди. “Удинезе”га қарши баҳсда ҳам пойтахтликлар биринчи бўлиб гол ўтказиб юборди. Бироқ иккинчи бўлимда иккита тўп киритиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди ва “қора анъана”га чек қўйди.
“Рома” ғалабасида танаффусдан кейин майдонга тушган Элдор Шомуродов ҳам муҳим роль ўйнади.
Италия футболини ёритиб келаётган siamolaroma.it сайти “Рома” футболчиларининг ҳаракатларини қуйидагича баҳолади.
Миле СВИЛАР 6:
“Удинезе” бу дарвозабонни кўп ҳам безовта қилмади. Лекин биринчи уринишдаёқ “Рома” дарвозасини ишғол қилди.
Зеки ЧЕЛИК 5:
Ўйин одатдагидан фарқ қилгани йўқ, хатолар кузатилди ва сариқ карточка ҳам олди. Унинг камчиликларини жамоадошлари ёпишига тўғри келди. Танаффусда ўрнини Элдор Шомуродовга бўшатиб берди.
Жанлука МАНЧИНИ 6:
Рақиб ҳужумчиларидан Лукка ва Адзурига қарши ўйнашига тўғри келди. Манчини уларни тўхтатиш учун анча куч сарфлади.
Эван НДИКА 6,5:
“Рома” ҳимоя чизиғида тоза ва диққат билан ўйнади. Яккакурашларда анча тер тўкди.
Девайн РЕНШ 6,5:
Голландиялик футболчининг “Рома”даги дебют учрашувини ижобий баҳолаш мумкин. Айниқса, яккакурашларда рақибларига имкон бермади.
Ману КОНЕ 6,5:
Леандро Паредес йўқлигида жамоа ўйинини ташкил қилишда жонбозлик кўрсатди. Ўз ҳудудида рақибга имкон бермади.
Николо ПИЗИЛЛИ 6:
Майдонда жуда кўп ҳаракат қилди, тинмай югурди, шу билан бирга кўп хато қилди, якуний зарба беришда адашди. Қулай вазиятларни барбод қилди.
АНЖЕЛИНО 6,5:
Майдоннинг ҳар қаричида кураш олиб боришга уринди. Ўз қанотида “Удинезе” футболчиларини анча қийнади, жарима майдончаси ичига иккита зўр пас узатди.
Томмазо БАЛДАНЬЦИ 6,5:
Ҳимоявий ҳаракатларида бирорта хатога йўл қўйгани йўқ. Ҳужум ташкил қилишда ҳам рақибга хавф туғдирди.
Лоренцо ПЕЛЛЕГРИНИ 6.5:
Биринчи бўлим Пеллегрини учун жуда қийин кечди, ҳаракатлари самарали чиқмади. Танаффусдан кейинги ўйини анча самарали чиқди. Пенальтини аниқ бажариб, ҳисобни тенглаштирди.
Артём ДОВБИК 7:
Артём Довбик ҳимоячилар билан кўп курашишига тўғри келди. Жарима майдончаси ичида унга тўп етиб келмади. Иккинчи бўлимда Шомуродовнинг ўйинга қўшилиши Довбикка бўш ҳудудларни очиб берди. Пенальтидан ғалаба тўпини киритди.
Элдор ШОМУРОДОВ 7:
Иккинчи бўлимда майдонга тушган Шомуродов ўйин бошқарувини ўз зиммасига олди ва “Рома” ҳужумларини сезиларли даражада кучайтира олди. Иккинчи бўлимдаги ҳужумларнинг асосий қаҳрамони бўлди. Айнан унинг ажойиб узатмасидан кейин Стефан Эл-Шаарави рақиб жарима майдончаси ичида қулай вазиятга чиқди. Бироқ рақиблар уни ўйин қоидасини бузиб тўхтатди. Элдор Шомуродов ёрдамида вужудга келган ушбу вазият ўйиннинг кульминацион нуқтаси бўлди.
Стефан ЭЛ-ШААРАВИ 6,5:
Жамоасига уч очко олиб келган пеналтини ишлади.
Клаудио РАНЬЕРИ 7:
Бошланғич таркибда ўзгаришлар қилди. Матс Хуммельс, Леандро Паредес ва Пауло Дибала ўрнига илк дақиқалардан бошқа футболчиларни туширди. Ҳисобда ортда қолаётган паллада ўйинчи алмаштириш орқали ўйин схемасини ўзгартирди. Бу ишлар охир-оқибат жамоага уч очко келтирди.
Ҳусанов, ўкинма, Месси ҳам биринчи “калла” қўйган эди!
АПЛ Ҳусанов ҳақида ғаройиб факт чиқарди!
Ҳусанов ёлғиз эмас: АПЛда дебюти бундан-да оғир ўтган юлдузлар бор!
“Манчестер Сити” юлдузлари Ҳусановни қандай ҳимоя қиляпти?
Фикрлар