Раньерининг Шомуродов ҳақидаги гаплари рост чиқди!

Раньери жамоани мағлубиятдан қутқарган Шомуродов ҳақида нима деди?

А Сериянинг 15-турида “Кальяри” ўз майдонида “Сассуоло”ни қабул қилди ва суперкамбэк эвазига 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Сардинияликларнинг сўнгги дақиқаларда киритилган ғалаба голига Элдор Шомуродов ассистентлик қилди.

кальяри_вин1

Бу ўйиндан кейин Италия футболини ёритаётган манбалар бош мураббий Клаудио Раньерининг ўйин олдидан ўзбек ҳужумчиси ҳақида айтган гапларини ёдга олди.

Италиялик тажрибали мутахассис учрашув олдидан шундай деган эди:

Шомуродовда мавсум бошида жуда катта муаммолар бор эди. Элдорнинг бу ҳолати туфайли биз кутган футболчи эмасди. Чунки у “Специя” ва “Рома”да жуда кам ўйин ўтказди. Ёзда трансферни амалга оширганимизда “Женоа”да ўйнаган Шомуродовни ўз сафимизда кўришни хоҳлагандик.

Шомуродов секин аста ўша аввалги даражасига қайтяпти.  Уни яна юқори савияга чиқишига туртки беряпман, ундан ҳимояга қайтиб ўйнашини кўп талаб қиляпман. Албатта, бу ҳужумчи ҳам талабларимга муносиб жавоб қайтаряпти. Шомуродов ҳали бизга керак бўлади”.

Нуфузли манба – www.cagliarinews24.com   сайти эксперти Элия Серра Клаудио Раньерининг ўйин олдидан Шомуродов ҳақида айтган гаплари “Сассуоло”га қарши баҳсда юзага чиққанига эътибор қаратди.

Cagliari_гол

- Кўпчилик Клаудио Раньерининг мураббийлик сифатларини яхши билади. Бироқ унинг узоқни кўра оладиган башоратчи эканини кўпчилик пайқамаган бўлса керак. Раньери “Сассуоло” билан ўйинда қандай ҳолат юзага келишини олдиндан тўғри айтиб берди.

Мураббийнинг учрашувдан олдинги матбуот анжуманида Элдор Шомуродов ҳақида айтган гаплари “Сассуоло”га қарши баҳсда ўз исботини топди. Раньери ўзбек ҳужумчиси юқори спорт формасига қайтаётгани ва бўлажак беллашувда жамоага ёрдам беришига алоҳида урғу қаратганди. Охир-оқибат ҳаммаси у айтганидек бўлиб чиқди. Раньерининг ўзи ҳам буни кўрди, - деб ёзди Элия Серра.

Дарҳақиқат, муросасиз тўқнашувдан кейин ҳам Клаудио Раньери ғалабага катта ҳисса қўшган Элдор Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди.

- Мағлубиятга учраётган пайтимизда мен футболчилар қанотда фаоллик кўрсатиб, марказга тўпни етказиб бериши лозимлигини айтдим.  Бир томонда Ористанио Дзаппа билан, бошқа тарафда Аужелло ва Шомуродов ҳамкорликда ўйнади. Кейин уларнинг жойини алиштириб, икки қанотга ҳужумчиларни қўйдим.

Элдор Шомуродов ўйинга яхши киришиб кетди ва фойда келтирди. Агар Элдор ҳар бир учрашувда машғулотда кўрсатган ўйинини намойиш қилса, унинг нималарга қодирлигини кўрган бўлардингиз, - деди Клаудио Раньери.

766433_680_1

“Кальяри” навбатдаги учрашувини 16 декабрь куни амалдаги чемпион “Наполи”га қарши сафар ўтказади.

Файзуллаевнинг ҳақиқий маҳоратини баҳорда кўрасизлар!

Олти карра Россия чемпиони бўлган “пахтакорчи”: Файзуллаев менга ўхшамайди!

Эксперт: Файзуллаев жаҳоннинг энг зўр ёш ўйинчиси совринига муносиб!

Файзуллаев қишда ЦСКАдан Европага кетиши кутиляпти

Тезкор: Файзуллаев Жуд Беллингем билан бирга жаҳоннинг энг зўр ёш ўйинчиси совринига даъвогар!

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!