Ads

Мадриднинг "Реал" жамоаси рекордчилари ҳақидаги мақолалар туркумини давом эттирамиз.

 

Қитъалараро кубогида энг кўп гол урган футболчи - Ференц Пушкаш

Венгриялик афсона ҳисобида яана битта рекорд бор. Пушкаш Қитъалараро кубогида клуб учун 2 та гол урган ва бу борда биринчи ўринни эгаллаган.

УЕФА суперкубогида энг кўп гол урган футболчи - Криштиану Роналду

Роналду 2014 йили Европа суперкубоги учун ўйинда "Севилья" дарвозабони 2 марта хафа қилди ва клубнинг ушбу турнирдаги энг сермаҳсул футболчисига айланди.

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп гол урган футболчи - Криштиану Роналду

Роналду бу йилги мундиалда рақиблар дарвозаларини 4 бора ишғол қилиб, Анелкани ортда қолдирган ҳолда рекордчига айланди.

Бир мавсумда энг кўп гол урган футболчи - Криштиану Роналду

Португалиялик ҳужумчи 2014/15 йилги мавсумда 55 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 61 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Испания чемпионатида бир мавсумда энг кўп гол урган футболчи - Криштиану Роналду

Роналду 2014/2015 йилги мавсумда Ла лигада ўз ҳисобига 48 та гол ёздириб қўйиб, "Пичичи" ва "Олтин бутса" совринларини қўлга киритди.

Испания кубогида бир мавсумда энг кўп гол урган футболчи - Ференц Пушкаш

Венгриялик афсона 1960/61 йилги мавсумда Қирол кубоги турнирида 14 та гол урган ҳолда, ажойиб, такрорланиши жуда қийин бўлган рекордга асос солди.

Европа кубогида бир мавсумда энг кўп гол урган футболчи - Ференц Пушкаш

Пушкаш Чемпионлар кубогининг 1959/60 йилги мавсумида рақиблар посбонларини 12 марта ранжитган. Ўша мавсумда венгриялик ҳужумчи мусобақанинг энг яхши тўпурарига айланган.

Чемпионлар лигасида бир мавсумда энг кўп гол урган футболчи - Криштиану Роналду

Роналду 2013/14 йилги мавсумда Чемпионлар лигаси турнирида 17 та гол урди. Ўтган мавсумда Криштиану ушбу рекордини яна такрорлаши мумкин эди. Бироқ ҳужумчига битта гол камлик қилди.

 

Фурқат Юсупов тайёрлади

"Милан" - "Ювентус". Ўзаро учрашувларга оид 15 факт

"Бавария"нинг голландиялик легионерлари

"Реал" рекордчилари. Пушкаш ва Роналду. Тўртинчи қисм.

Сардор Рашидов Қатар чемпионатидаги биринчи даврани қандай ўтказди

Олий лига-2016. Мавсумнинг энг қария тўпурарлари ТОП-7

Чемпионлар лигасидаги энг ажойиб кембеклар ТОП-5

Рафиқасидан қўрқадиган футболчилар

Олий лига-2016. Энг ёш сермаҳсул 7 футболчи

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп гол урган 6 футболчи

"Барселона"нинг Ла лигада энг яхши тўпурари бўлганлар ТОП-10

АПЛ. 17-тур. Гранд жамоалар ўйинлари ҳақида

"Манчестер Юнайтед"нинг рекордчи футболчилари

Олий лига-2016. Энг сермаҳсул ҳужум жуфтликлари ТОП-10

Кучли бешлик. Мавсумнинг энг омадсиз 7 жамоаси

Одил Аҳмедовнинг Хитойга кетиши орқага ташланган қадамми?

Шўрпешона Венгер ёхуд "Арсенал"нинг дахшатли қуръалари

"Реал" рекордлар китоби. Учинчи қисм

Ла лигада энг кўп гол урган 7 хорижлик футболчи

Чемпионлар лигаси нимчорак финалида рўй бериши мумкин жуфтликлар ТОП-10

"Реал" рекордлар китоби. Иккинчи қисм

Олий лигада охирги 6 йилдаги хорижлик тўпурарлар

Бразилиялик Роналдодан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

Испания чемпионатида дарвозабонларнинг рекордлари

Пойтахт клублари кушандалари ТОП-6

«Эль-класико»ларда кетма-кет ўйинларда гол урганлар ТОП-5

«Эль-Класико» тўпурарлари ТОП-11

«Эль-Класико»лардаги «хет-трик» ва «покер»лар

«Эль-Класико» ўзаро учрашувлар тарихи