“Рома” футболчилари “Наполи” юлдузини йиғлатди!
А Сериянинг 33-туридан ўрин олган “Наполи” ва “Рома” учрашувидан кейин мезбонлар юлдузи Лоренцо Инсинье ўзини тутиб туролмади ва йиғлади.
Гап шундаки, тажрибали ҳужумчи учун жорий мавсум неаполликлар сафидаги охиригиси. 31 ёшли футболчи катта футболга қадам қўйганидан бери Неаполь клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ва ҳали бирор марта скудеттони қўлга киритмаган.
Инсинье жонажон жамоасини чемпион сифатида тарк этмоқчи. У “Рома”га қарши учрашувда ҳисобни очиб ғалабага умид қилган эди. “Наполи” уч очкони қўлган киритган тақдирда скудетто учун курашиш имкониятини сақлаб қолар эди.
Лекин кучли рақиб билан охиригача курашган “Рома” футболчилари сўнгги дақиқаларда тўп киритиб, Инсиньенинг орзусини армонга айлантирди.
Тажрибали ўйинчи сифатида Инсинье йўқотилган уч очконинг қадри мавсум охирида билинишини жуда яхши англайди. Шунинг учун ҳам у ўйиндан кейин ҳиссиётларини ушлай олмайди. Лоренцо кўзлари ёшга тўлган ҳолда майдонни охирида ҳаммадан кейин тарк қилди.
Лоренцо Инсинье фаолиятининг бошида ижара асосида “Кавезе”, “Фоджа”, “Пескара” каби жамоаларда ўйнаб, 2012 йилдан “Наполи”нинг асосий таркибига киритилди.
Инсинье жорий мавсумда барча турнирларда 32 та учрашув ўтказиб, 11 та тўп киритди ва саккизта ассистни амалга оширди.
Лоренцо неаполликлар билан шартномаси якунланганидан кейин шу йилнинг июль ойида АҚШ ва Канада қўшма чемпионатига йўл олади. Италиялик ҳужумчи “Торонто” жамоаси билан тўрт йиллик шартнома имзолаган.
Инсинье ўн йилдан бери Италия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Жами 54 та беллашувда 10 та гол урган ҳужумчи ўтган ёзда терма жамоа сафида Европа Чемпиони бўлди.
“Рома”нинг ёқимли серияси давом этади
“Рома” мавсумнинг иккинчи ярмида А Сериядаги энг муваффақияли жамоа бўлиб турибди.
Жозе Моуриньо шогирдлари “Наполи” майдонидан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб қайтганидан кейин “Рома”нинг А Сериядаги кетма-кет мағлубиятсиз ўйинлари сони 12 тага етди.
Бу учрашувлардан еттитасида римлик футболчилар рақибларни мағлубиятга учратди. Бешта ўйинда кучлар тенг келди.
“Рома” сўнгги бор 9 январь куни “Ювентус”га 3:4 ҳисобида мағлуб бўлган.
Бундан ташқари, пойтахтлик “бўрилар” УЕФА Конференциялар лигасидаги юришини ҳам давом эттирмоқда. Моуриньо шогирдлари халқаро турнирнинг ярим финалида Англиянинг “Лестер” жамоаси билан рақобатлашади.
Тўртинчи ўринни тортиб оламиз
“Наполи” майдонида бўлган беллашувнинг сўнгги дақиқасида мезбонлар дарвозасини ишғол қилиб, “Рома”ни муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолган Стефан Эл-Шаарави баҳсдан кейин ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
- Ғалаба қозонишга бўлган шундай иштиёқ билан ўйнашда давом этсак, узоқ марраларни кўзлаб, мақсадларимизга етишишимиз мумкин.
Ўйин оғир бўлди, лекин биз кўпроғига лойиқ эдик.
Сўнгги дақиқаларда урилган гол биз охиригача курашишимиздан ва керакли натижани қўлга кирита олишимиздан далолат беради.
Чемпионлар лигасига йўлланма берадиган тўртинчи ўрин учун математик жиҳатдан имкониятимиз бор. Бунга чин дилдан ишонган ҳолда ҳаракат қилишимиз керак, - деди Стефан Эл-Шаарави.
“Рома”нинг тажрибали ҳимоячиси Крис Смоллинг ҳам учрашув қаҳрамони фикрини тасдиқлади.
- Агар шу тақлид муваффақиятли ўйинларни давом эттирсак, мусобақа жадвалида биздан юқорида турган жамоаларга босим уюштиршимиз мумкин бўлади. Бунинг учун олдинда муҳим ўйинлар бор, - деди англиялик ҳимоячи.
Шомуродовни ўйнатмаган Моуриньо ўйиндан кейин кескин фикр билдирди
Ўзбек ҳужумчиси бундай ўйнашида Европанинг кучли чемпионатларига кетади!
Европадаги лигада биз билган ва билмаган легионерларимиз...
Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Россия премьер-лигаси клуби билан узоқ муддатли шартнома имзолади!
Моуриньо қилган ишни Европада бирорта мураббий уддалай олмаган
Ўзбек легионери гол урса, бу жамоа ютқазмаяпти!
Моуриньо битта қўнғироқ билан катта трансферни ҳал қилди!
Фикрлар