“Рома” Шомуродов бўйича зўр таклифни қабул қилмаяпти!

“Болонья” ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов учун энг кўп курашаётган жамоа ҳисобланади.

Болоньяликлар бош мураббийи Синиша Михайлович ҳужум чизиғини “Рома” ҳужумчиси ёрдамида кучайтиришга интилмоқда.

La Gazzetta dello Sport нашрининг маълум қилишича, пойтахтликлар харидор билан ижара шартномасидаги бир банд бўйича келиша олмаяпти. “Болонья” Шомуродовни бир мавсум ижарада ўйнатиб, агар унинг ҳаракатлари маъқул келса, легионерни 11 миллион еврога харид қилмоқчи. Болоньяликлар шу боис ижара шартномасига кейинчалик трансфер қилиш ҳуқуқини киритишга уриняпти.

62e7a3854f97b620875753

“Рома” эса Шомуродовнинг жамоадаги келажагига шубҳа билан қараяпти шекилли “Болонья”га келаси ёзда ҳужумчини сотиб олиш ҳуқуқи ўрнига харид қилиш мажбуриятини юкламоқчи.

Айни пайтда томонлар айнан мана шу масала бўйича келиша олмай турибди.

Бундан ташқари, “Рома” Шомуродов трансфери бўйича бошқа клублар билан ҳам музокара олиб бораётгани ҳақида хабарлар бор.

Анчадан бери “Сассуоло” ва “Торино” ўзбекистонлик форвард атрофидаги вазиятни кузатиб бораётган бўлса, Туркия чемпиони “Трабзонспор” Чемпионлар лигаси саралаш турнири олдидан ҳужум чизиғини Элдор Шомуродов ёрдамида кучайтириб олмоқчи.

“Трабзонспор” жамоаси Элдор Шомуродовнинг имкониятларини яхши билади. Ҳамюртимиз “Рома” таркибидаги илк расмий учрашувини бир йил муқаддам айнан мана шу жамоага қарши ўтказиб, дебют голини ҳам урган. Ўшанда томонлар УЕФА Конференециялар лигасининг саралаш босқичида ўзаро дуч келган ва Туркиядаги биринчи учрашувда римликлар Шомуродовнинг голи эвазига 2:1 ҳисобида зафар қучганди.

Мавсум охирига бориб, Жозе Моуриньо шогирдлари Конференциялар лигасининг финалида “Фейеноорд”ни 1:0 ҳисобида доғда қолдириб, бош соврин соҳиби бўлган. Элдор Шомуродов эса УЕФА турнирлари финалида майдонга тушган биринчи ўзбекистонлик футболчи сифатида тарих саҳифаларидан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли Элдор Шомуродов “Машъал” тарбияланувчиси ҳисобланади. 2014 йили Ўзбекистон чемпионатида муборакликлар сафида ўн марта учрашув ўтказган истеъдодли ҳужумчи келаси мавсумдан “Бунёдкор”га ўтган эди.

Пойтахт жамоасидаги икки уч йиллик фаолияти давомида Элдор 66 та учрашувда рақиблар дарвозасини 18 маротаба ишғол қилди.

Кейинчалик Шомуродов Россия премьер-лигасининг “Ростов” жамоасига кўчиб ўтди. Ростовликлар сафида премьер-лигада жами 80 та учрашувда 16 та, Россия кубоги ва Европа Лигасида биттадан тўп киритган ҳужумчимиз 2020 йилнинг октябрида Италия чемпионатига йўл олди.

“Женоа” ҳужумчимиз учун “Ростов”га жами 9 миллион евро миқдорида бадал пули тўлади. Кучли бешлик чемпионатларидаги дебют мавсумида Шомуродов саккизта тўп киритди ва бир неча гранд клублар эътиборини тортди.

Охир-оқибат легионеримиз “Рома”ни танлади. Шомуродов Жозе Моуриньо қўл остидаги мавсумни қирқта учрашув, бешта гол ва олтита ассист билан якунлади. Шунингдек, Конференциялар лигасида ғолиб чиқиб, Европадаги илк нуфузли совринини қўлга киритди.

1653546245_photo_2022-05-26_02-22-41

Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчиси ва сардори ҳисобланади. Ҳужумчимиз мамлакатимиз бош жамоасида 56 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига 30 та гол ёздириб қўйган.

“Рома”нинг бу ўйинчиси Шомуродовни чиқиштирмаяпти!

Бизда ҳам айб бор. Шаҳбоз Умаровни бошқача жазолаш керак эди!

Шомуродов Россияга қайтадими?

“Рома”: Шомуродов супертўпурар йўлини тўсиб турибди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!