“Рома”да катта тозалаш бошланди. Моуриньо Шомуродовни танлади!

Конференциялар лигасида Норвегиянинг “Будё-Глтмт” жамоасидан учралган қақшатқич мағлубият “Рома” репутациясига жиддий зарба бўлди. Бу биринчи навбатда, жамоаларнинг даражасидаги фарқ катталиги билан изоҳланади.

Қизиғи, Жозе Моуриньо бу мағлубиятдан ҳам ўз мақсадлари ва манфаати йўлида фойдаланяпти. Португалиялик мутахассис бунгача ҳам таркиб “жанговар” вазифаларни бажаришга қодир эмаслиги, кўпроқ савияси юқори ижрочиларни олиш лозимлиги, қудратли клуб катта харажатлар эвазига қурилиши ҳақида бонг куриб келаётган эди.

29141c_1

Норвегиядаги мағлубиятдан кейин Жозе бир гуруҳ шогирдларига улар В Серияга ҳам ярамаслигини очиқ айтди. Қизиғи, у бу фикрига клуб хўжайинларини ҳам ишонтирди. Хуллас, клуб раҳбарияти топшириғига кўра, спорт директори Тьяго Пинто январь ойидан таркибни тозалашни бошлайди.

Жозе Моуриньо қишда кетадиганлар рўйхатини ошкор қилди. Бош мураббий бундан буён  Гонсало Вильяр, Мараш Кумбулла, Амаду Диавара, Брайан Рейнрольдс ва Борха Майоралга имкон бермайди.

Португалиялик мураббий бу беш нафар футболчини “Будё-Глимт”га қарши бошланғич таркибда майдонга тушириб, уларга ўзини кўрсатиш учун катта имконият берди. Бироқ, улар оддий жамоага қарши ўйинда ҳам жамоага фойда келтира олмади. Моуриньо таркибда В Серияга ҳам тортмайдиган ўйинчилар борлигини таъкидлаганида айнан мана шу футболчиларни назарда тутгани айтилмоқда.

Эътиборли жиҳати шундаки, кетадиганлар рўйхатига тушган ўйинчилар орасида Борха Майоралдан ташқари барчаси ўз мамлакати терма жамоаси аъзоси ёки номзод футболчи ҳисобланади. Мараш Кумбулла Албания, Амаду Диавара Гвинея терма жамоасидан мунтазам чақирув оляпти. Рейнольдс АҚШ ва Вильяр Испания терма жамоалари сафида дебютини нишонлаб улгурган.

Мутахассислар мазкур футболчилар орасида Борха Майоралнинг вазияти қолганларникидан кескин фарқ қилишига эътибор қаратмоқда. “Реал”дан ижарага олинган ҳужумчи Жозе Моуриньо келгунга қадар асосий таркиб ҳужумчиси эди.  Ўтган мавсумда ёш тўпурар А Серияда мунтазам қатнашиб, 31 та учрашувда рақиблар дарвозасини ўн марта ишғол қилди.

87622

Борха Майораль тўпурарлик борасида римликларнинг асосий ҳужумчиси ва юлдузи Эдин Жекони ҳам ортда қолдирди. Жеко ўтган чемпионатда “Рома”ни бошқарган португалиялик мураббий Паулу Фонсека билан жанжаллашиб қолди. Уни сардорликдан маҳрум этишди. Аразлаган ҳужумчи жамоани Жозе Моуриньо қабул қилиб олганига ҳам қарамай, ёзда чемпион “Интер”га ўтиб кетди.

Босниялик юлдуздан кейин Борха асосий ҳужумчи бўлиши кетилганди. Лекин Моуриньонинг қарори бошқача бўлди. Аввалига “Женоа”дан Элдор Шомуродов олинди ва унга имкон берилди. Ўзбек ҳужумчиси олдига қўйилган вазифани тўла уддалаётганига қарамай, “Челси”дан Тэмми Абрахам таклиф қилинганидан кейин Моуриньо Элдорни ҳам четга суриб қўйди.

Адолат юзасидан айтиш керакки, Моуриньо иккинчи ҳужумчи сифатида “Реал”да тарбия топган Борха Майорални эмас, балки ўзимизнинг “Машъал” академиясидан чиқиб, “Бунёдкор”, “Ростов” ва “Женоа”да ўзини кўрсата олган Шомуродовни танлади.

Испаниялик ҳужумчи ўтган мавсумда легионеримиздан самаралироқ натижаларни қайд этган эди. Нима ҳам дердик, буни Жозе Моуриньо тан олмади ва танлови бошқача бўлди. У доимо кутилмаган қарорлари билан ҳаммани ҳайратга солиб келиши одатий ҳол. Бежизга унга “Беназир” деб лақаб қўйишмаган.

Хуллас, Моуриньо “Рома” раҳбариятига жамоанинг ҳозирги куч-қудрати улар талаб қилаётган чемпионлик, Европа Чемпионлар лигаси йўлланмаси, Италия кубоги ва Конференциялар лигаси бош соврини учун етарли эмаслигини исботлай олди.

Буёғига Рим клуби олдиндаги трансфер ойналарида фойдаси тегмаётган футболчилардан қутилиб, Моуриньодек инжиқ ва талабчан мураббий форматига тўғри келадиган янги ижрочиларни харид қилади.

a7b8e877cf6f628b439ee5a017160efd

Шомуродов, шубҳасиз, Моуриньога керакли ўйинчи. Бироқ, бошланғич таркибга кириши учун қамчини қаттиқроқ босишига тўғри келади. Бўлмаса, сўнгги дақиқаларда имкон оладиган захира футболчиси мақомидан кўтарила олмай қолиши мумкин.

Легионеримизнинг голи жамоасини ЕЧЛга олиб чиқиш имконини берди!

Шомуродов зиммасидаги ишни Пеллегрини бажармоқда!

Яхшибоев гол урган учрашувдан кейин “реалчилар” учга бўлинди!

Европадаги легионерларимиз: Аламли мағлубият, битта гол ва тузалмаган жароҳат!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Jahongir Normatov
27/10/2021 00:23
Inshaollox Eldor Roma lideri boladi bu yil.OLG'A UZBEKISTON
Sattorov Xayriddin
25/10/2021 21:00
Qanday qilib kerak busin kecha asosiyda tuwrmafiyu bu pqrtugaliyalik murabiy
Odil Kilichov
26/10/2021 14:38
Туғри ёзиш керак