Россия клуби Одил Аҳмедовга мурожаат қилди!

Ўзбек футболи тарихида чуқур из қолдирган Одил Аҳмедов футбол билан хайрлашганидан хабарингиз бор, албатта.

Машҳур футболчимизнинг профессионал фаолиятини якунлагани Россия томонларда ҳам акс-садо берди. Одил Аҳмедов ўйнаган “Краснодар” клуби ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали бунга ўз муносабатини билдирди.

- “Краснодар”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси 2014-2016 йилларда “буқалар” шарафини ҳимоя қилган. Ўйинларинг учун раҳмат Одил! Бундан буён қандай иш билан шуғулланишингдан қатъи назар сенга омад тилаймиз, - дейилади “Краснодар” клуби баёнотида.

krasnodar-otreagiroval-na-za

Фурсатдан фойдаланиб, Одил Аҳмедовнинг профессионал футболчилик фаолиятига бир назар ташлаймиз.

Одил Аҳмедов профессионал даражадаги фаолиятини 2006 йили “Пахтакор”да бошлади. Истеъдодли ярим ҳимоячига биринчи бўлиб, ўша даврларда “Пахтакор” ва Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарган россиялик таниқли мутахассис Валерий Непомняшчий катта ишонч билдириб, асосий таркибга жалб қилган.

Майдонда меҳнаткашлиги, масъулиятни ўз бўйнига олиш қобилияти билан ажралиб турган футболчи бир йил ичида миллий терма жамоага ҳам киришни уддалади.

Умуман олганда, Одил Аҳмедов 2011 йилга қадар “Пахтакор”да 102 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 16 та гол ёзиб қўйди. У мамлакатимизнинг энг номдор жамоаси сафида икки карра Ўзбекистон чемпиони, уч марта вице-чемпиони, уч маротаба кубок соҳиби, МДҲ Чемпионлари кубоги ғолиби ва финалчиси бўлди.

Кейин ўзбек футболининг энг иқтидорли вакилларидан бири сифатида 2011 йили Россияга йўл олди.

Ўша йиллари Маҳачқалъада “Анжи” суперклубга айлантирилаётган эди. Аҳмедов бу жамоада Роберто Карлос, Жесулей, Диего Тарделли, Муборак Бусуффа, Балаж Жуджак, Юрий Жирков, Мамюэль Это’о, Кристофер Самба, Лассана Диара, Эмир Спахич каби ўша даврнинг таниқли юлдузлари билан бирга ўйнади.

rue4dd054de6b

2011-2014 йиллар давомида Аҳмедов “Анжи” таркибида барча турнирларда 110 учрашувда қатнашиб, олтита гол урди ва жамоадошларига саккизта голли пас оширди. Маҳачқалъаликлар сафида Россия чемпионати бронза медали совриндори ва мамлакат кубоги финалчисига айланди.

Одил Аҳмедов 2014 йилдан бошлаб, икки йил давомида “Краснодар” шарафини ҳимоя қилди. Ўшанда краснодарликлар Россия чемпионатида юқори ўринлар учун курашадиган қудратли жамоа шакллантирганди. Амалда Одил Аҳмедов яна бир марта Россия чемпионати совриндори бўлди.

Ҳамюртимиз краснодарликлар сафида 101 та ўйин ўтказиб, еттита гол ва 13 та голли пас муаллифи бўлди.

Кейинчалик Одил Аҳмедов Европадаги қатор таниқли футболчилар каби Хитойга йўл олди. 2017 йилда “Шанхай СИПГ” сафига қўшилди. Бу жамоа Оскар, Халк, Марко Арнаутович, Рикардо Лопес каби кучли футболчиларни ҳам ўйнатаётган эди. Шу ўйинчилар қаторида Одил Аҳмедов “Шанхай СИПГ”нинг 2018 йилда Хитой чемпионлигини қўлга киритишига катта ҳисса қўшди. Легионеримиз бу жамоа сафида 64 та ўйинда 9 та гол урди.

axmedov_goal

Сўнгги йилларда “Тяньцзинь Тэда” ва “Цанчжоу Майти Лайонс” жамоаларида тўп тепган ҳамюртимиз 34 ёшида бутсасини михга илишга қарор қилди.

Одил Аҳмедов Ўзбекистон миллий терма жамоасида 2007-2021 йиллар давомида жами 108 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 20 маротаба аниқ нишонга олди.

Абрахам Шомуродовнинг “иши”ни такрорлади!

Абрахам – чақмоқ, Дзаньоло – довул, Шомуродов қандай баҳоланди?

Шомуродов шошилмаса бўлмайди!

Шомуродовнинг ҳисоби бўш...

Шомуродов голга ҳисса қўшган ғалабадан сўнг Моуриньо катта гапириб қўйди!

Шомуродов ва Абрахамга “Челси” юлдузи ёрдам беради!

Бу футболчи Шомуродовнинг ўрнини тортиб олди!

Легионеримиз энг зўр футболчилар қаторида!

Ўзбек легионери катта суммага трансфер қилинади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
SIROJ BO'RIYEV
20/12/2021 15:48
ESSIZ YANA BIR FUTBOLCHIMIZ MUNDIALGA CHIQOLMAY FAOLIYATINI TUGATDI BUNDAY KÔP GENRIX ANZUR DENISOV MAKSIM