Руни энг кўп гол урган 7 жамоа
Ads

"Манчестер Юнайтед" жамоаси ҳужумчиси Уэйн Руни фаолияти давомида ҳозирга қадар 317 та голга муаллифлик қилган. Биз "Шрек" энг кўп гол урган 7 та жамоа ҳақида тўхталиб ўтишни жоиз деб топдик.

7. "Манчестер Сити" - 11 гол
Руни "Манчестер дерби"ларида энг кўп гол урган футболчидир. У "шаҳарликлар" билан ўйинларда 11 марта гол урган. Жумладан унинг ушбу жамоа дарвозасига "қайчи" услубида киритган голи АПЛ тарихидаги энг чиройли гол деб эътироф этилган.

4-6. "Фулхэм" - 12 гол
"Манчестер Юнайтед" Руни майдонга тушган ўйинларнинг 17 тасида "Фулхэм" устидан ғалаба қозонган. Уэйн эса ана шу беллашувларнинг 12 тасида ўз номини таблога ёзидирб қўйган.

4-6. "Портсмут" - 12 гол
Прьемер лигадан тушиб кетган яна бир жамоа "Портсмут" дарвозабонлари ҳам "Шрек"дан 12 бора жабр кўришган. Агар ушбу жамоа АПЛга қайтса, бу рақам янада ортса ажаб эмас.

4-6. "Вест Хэм" - 12 гол
Руни томонидан йўлланган 12 та аниқ зарба "Вест Хэм" дарвозаси тўридан ўрин олган. Лондон жамоаси билан ўйинларда ҳужумчи тўп сурган клуб 14 марта 3 очко эгасига айланган.

2-3. "Ньюкасл" - 14 гол
"Ньюкасл" жамоаси билан ўйинларда Руни 14 марта таблога ўз номини ёздириб қўйишга муваффақ бўлган. "Қарғалар" ушбу мавсумда чемпионшипда тўп сураётганликларини инобатга оладиган бўлсак, бу рақам бу мавсумда ортмаса керак.

2-3. "Арсенал" - 14 гол
"Шрек"дан энг кўп жабр кўрган Лондон жамоаси "Арсенал"дир. У "Челси" (9 гол), "Тоттенхэм" (10 гол) жамоаларига қараганда "Арсенал" посбонларини кўпроқ ранжитган. Руни бир сафар "Канонирлар" 8:2 ҳисобида таслим этилган беллашувда "хет-трик"ка эришган эди.

1. "Астон Вилла" - 15 гол
Мистер Рунининг энг севимли рақиб жамоаси "Астон Вилла"дир. Бирмингем клуби билан ўйинларнинг 23 тасида Уэйннинг жамоасининг қўли баланд келган. Боз устига у мазкур клуб дарвозасига 15 та гол урган.

Фурқат Юсупов тайёрлади

 

Блогдаги бошқа мақолалар

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (1-ҚИСМ)

"НЕФТЧИ" - "ҚИЗИЛҚУМ" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

РУНИ ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ЖАМОА​​​​​​​

"БУНЁДКОР" - "НАВБАҲОР" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ​​​​​​​

"МАШЪАЛ" - "БУХОРО" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

"МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" - "АРСЕНАЛ" ТЎҚНАШУВИДА ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ФУТБОЛЧИ

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (2-ҚИСМ)​​​​​​​

Минбар

Барча блоглар