“Салернитана” Шомуродовдан безиллаб қолди. Ассист қилган Элдорнинг ўйини қандай баҳоланди?

Италия чемпионатининг тўққизинчи турида “Кальяри” ўзи каби аутсайдерлар бири “Салернитана” меҳмони бўлди.

Юқори дивизионда қолиш учун курашаётган ҳар икки жамоанинг ўзаро тўқнашуви қизғин ва муросасиз курашлар остида ўтди. Голлар ўйин охирларида киритилди. “Кальяри” 79-дақиқада Зито Лувумбонинг голидан сўнг, ҳисобни очди. 86-дақиқада Булайе Диа вазиятни тенглаштирли.

84-дақиқада захирадан ўринга қўшилган Элдор Шомуродов майдонга тушганидан тўрт дақиқа кейин жамоасининг иккинчи голига ассистентлик қилди. Ўзбек легионерининг супер зарбасини Николас Виола дарвоза тўрига жойлайди.

Элдор Шомуродовнинг А Сериядаги сўнгги голи ўтган мавсумда айнан “Салернитана”га қарши ўтказилган учрашувда киритилган. Ўшанда “Специя” сафида ўйнаган Шомуродов рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига бир очко олиб берганди.

Бироқ сардинияликларга мавсумдаги илк ғалабасини нишонлаш насиб қилмади. Учрашув қаҳрамони бўлиб турган Николас Виола ўз жарима майдончаси ичида қўли билан ўйнади. Пенальтини Диа бехато бажариб, мезбонларни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Кальяри, несмотря на двукратное преимущество над Салернитаной, вынужден в очередной раз отложить встречу с воротами. Ниже приведены табели успеваемости rossoblù:

Италия футболини ёритиб келаётган https://www.tuttocagliari.net сайти экспертлари “Каляьри” жамоаси ўйинчилари ҳаракатини қуйидагича баҳолади.

Скаффет 6 – Ўйиннинг биринчи қисмида “Кальяри” дарвозабонига иш топилмади. Бироқ беллашувнинг охирида иккита тўп ўтказиб юборди.

Нандез 6 – Ўнг қанот ҳимоячиси сифатида жуда яхши ўйнади. У рақибдан тўпни олиб қўйиш ва

Дзаппа 6 – Нандесни ўрнига майдонга тушган Дзаппа кўп вазиятларда аниқ ўйнай олмаган бўлса-да, кўпинча жамоага фойда келтирди.

Голданига 6 – Маълум муддатдан кейин асосий таркибга қайтган футболчи ўзини кўрсатишга ва бехато ўйнашга эътибор қаратди.

Доссена 6,5 – Ҳимояни мустаҳкам ушлаб турди. Рақибнинг голлари Доссена ўрнини Обертга бўшатиб берганидан юзага келди.

Оберт 4,5 – “Салернитана” биринчи марта ҳисобни тенглаштирганида рақибга ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмади.

Аужелло 6 – Ҳимояга қараганда ҳужумда эркинроқ тўп тепди. Рақиб ҳужумчилари уни анча қийнаб қўйди.

Дейола 6,5 – Жамоа учун кўп тер тўкди. Биринчи бўлимда хавфли ҳужум ташкил қилди.

Прати 6,5 — Бу ўйинчи майдон марказидаги устунликни таъминлаб беришга ҳаракат қилди. Узоқ масофадан зарба беришга эътибор қаратди.

Макумбу 6 – Бўш ҳудудларни очиш ва жамоадошларига аниқ паслар узатиш борасида ўзини кўрсатди. Ўйин охиридаги хато жамоага қимматга тушиши мумкин эди.

Манкосу 6,5 – Олдинги чизиқда анча фаол ўйнади. Унинг иштирокидаги гол ўйиндан ташқари ҳолат туфайли инобатга олинмади.

Виола 7 – Иккинчи бўлимнинг илк дақиқасида майдонга туширилган футболчи ҳужумни кучайтирди ва гол урди. Ўйин қаҳрамони сўнгги дақиқаларда пенальтига сабабчи бўлиб қолди.

Ористанио 6 – Ҳар галгидек жуда фаол ўйнади. Ҳужум ташкил қилишда жонбозлик кўрсатди.

Янкто 6,5 – 63-дақиқадан ўйинга яхши қўшилди. Биринчи голда Лувумбога аниқ пас узатди.

Лувумбо 7 — Рақиблар бу ҳужумчини тўхтатишга қийналяпти. Бу гал ҳам айнан Зито голлар ҳисобини очиб берди. 84-дақиқада ўрнини Элдор Шомуродовга бўшатди.

Шомуродов 6,5 – Ўйинга жуда фаол киришди. Жамоасининг иккинчи голида Виолага жуда қулай пас узатди. Унинг ассисти жамоани ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Раньери 6,5 – “Салернитана”га қарши ўйинда Раньери шогирдлари бутун учрашув давомида устунлик қилди. Бироқ бу илк ғалабани нишонлашга камлик қилди.

Эксперт Шомуродов нега гол ура олмаётганини таҳлил қилиб берди

Ғалаба голи ҳисобга олинмаган Файзуллаев ўйиндан кейин нималар деди?

Эксперт: Муаммо Шомуродовда эмас, бунақада ҳеч қайси ҳужумчи ўзини кўрсата олмайди!

Бешта манба Шомуродов ҳақида хавотирли хабар чиқарди

Европада Ўзбекистон ғалабаси қандай баҳоланди?

Европада Ўзбекистон ўйинига эътибор қаратишди

“Ланс”: Ҳусанов учун ҳали ҳаммаси олдинда

Шомуродов - арзон жамоанинг қиммат ўйинчиси!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Жабборов Ахмаджон
23/10/2023 08:06
Ниҳоятда эмоция билан ёзилган. Агар зўр ўйинчи бўлганда ўйинни бошидан майдонга тушарди.
&
Дувлан
23/10/2023 07:48
Шар пуфлашни бас қилийла,футболни тушинадиганлаям кўп юртимизда,уятмасми?салгина бўсаям хақиқатни ёзийла хурмалик мухбирлар.
&
Адхамжон Низомов
22/10/2023 21:19
Эльдор энди очиляпти.кейинги уйинларда омад.
бек тв
22/10/2023 20:39
Эй калленга койилим сандака ебан журналистни сука эплаб кучириб перевод килолмабсан сука шу учунам санлани сайтин хечам популярный эмас аудиториянг расво бу нарсани комментларини йуклигиданам билса булади
&
Азизжон
23/10/2023 07:57
Элдор баракалла