Санжар Шоаҳмедов Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинига жалб этилмади
Бир неча кун олдин Тошкентнинг “Локомотив” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинига жамоадан 9 нафар футболчи жалб этилгани борасида хабарлар тарқалганди. Аммо маълум бўлишича, қисқа муддатли йиғинга “темирйўлчилар”дан 8 ўйинчи жалб этилди.
Бугун ЎФФ расмий сайтида Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 учинчи саралаш босқичи иккинчи даврасига тайёргарлик кўриш мақсадида 21–24 январь кунлари БААда қисқа муддатли йиғинига 23 футболчи номини эълон қилди. Унга кўра, “Локо” аъзоси Санжар Шоаҳмедов ушбу қайдномадан ўрин олмаган.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғин доирасида 22 январь куни Дания U-23 термасига қарши, 23 январь куни эса Грузия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказади.
Фикрлар