Шомуродов майдонга бир ўзи тушса, уни албатта тўхтата оламиз, лекин...
Ҳусанов атрофида катта ўзгаришлар бўлди!Отабек Шукуровнинг кетиши фойда келтирди!Дунёнинг турли минтақаларида 2026 йили АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган футбол бўйича навбатдаги жаҳон чемпионатининг саралаш мусобақалари қизғин давом этмоқда.
Осиёнинг энг кучли терма жамоалари саралаш мусобақасининг ҳал қилувчи учинчи босқичида ўзаро рақобатга киришган.
Ўзбекистон терма жамоаси бу босқичда Корея Халқ Демократик Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар, Эрон ва Қирғиз Республикаси футболчилари билан куч синашади.
Учинчи босқичда ўз гуруҳларида дастлабки икки поғонани эгаллаган терма жамоалар тўғридан тўғри жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Кейин икки ўрин соҳиблари саралаш баҳсларини давом эттиради.
Гуруҳдаги биринчи тур учрашувлари биронта осон ёки заиф рақиб йўқлигини кўрсатди. Терма жамоалар майдонда жон-жаҳди билан курашмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз майдонида КХДР вакилларини кичик ҳисобда енгиб, дастлабки уч очкога эга чиқди. Энди Сречко Катанец шогирдлари 10 сентябрь куни биринчи турда Эронни сафарда анча қийнаган қирғиз футболчилари меҳмони бўлади.
Қирғизистон миллий терма жамоаси сардори Валерий Кичин бўлажак ўйин олдидан журналистлар саволларига жавоб бериб, бўлажак тўқнашувга оид фикр-мулоҳазаларини билдирди.
- Жамоанинг иштиёқи қандай?
- Бизда иштиёқ ҳар доим бир хил – жанговар бўлади. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Ишчан режимда тайёргарлик кўряпмиз.
- Эрон билан учрашувдан кейин қай даражада тикланиб улгурдинглар?
- Ҳар бир спортчи учун жисмоний ҳолатини тиклаб олиш учун кўпроқ вақт берилиши муҳим ҳисобланади. Лекин ҳозир бори шу. Қанчалик тикланиб олганимизни энди ўйин кўрсатади.
Биз қўлимиздан келганини қилдик. Ҳали вақт бор ва биз ўйинда бизга қўл келадиган ҳамма нарсадан фойдаланимиз.
- Ўзбекистон терма жамоаси сафида “Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродов майдонга тушади. Унга қарши ўйнашга қандай тайёргарлик кўрилди?
- Агар майдонга биргина Шомуродовнинг ўзи тушса, уни тўхтатишга тайёрмиз. Лекин майдонда бир киши эмас, 11 нафар нафар футболчи бўлади. Биз бир кишига эмас, бутун жамоага қаршилик кўрсатишга тайёргарлик кўрамиз.
Гуруҳ босқичининг иккинчи туридан ўрин олган Қирғизистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув 10 сентябрь куни Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади.
Ушбу гуруҳдаги қолган беллашувларда биринчи ўйинни бой берган икки жамоа – КХДР ва Қатар ўзаро куч синашади. Яна бир баҳсда мусобақани ғалаба билан бошлаган Бирлашган Араб Амирликлари ва Эрон ўзаро тўқнаш келади ва бу учрашувда ё жамоаларнинг бири, ёки ҳар иккиси очко йўқотади.
Отабек Шукуровнинг кетиши фойда келтирди!
Бош мураббий легионеримизни танқид қилди!
Ҳусанов атрофида катта ўзгаришлар бўлди!Шомуродов “ДиСу”га қарши!
Фикрлар
1-мотивация бериш.
2- составни ва заменаларини тўғри аниқлаш
Команданинг потенциалини рўёбга чиқарса олам гулистон!