Шомуродов Моуриньони шармандаликдан қутқарганидан кейин Жозе нималар деди?

“Рома” Элдор Шомуродовнинг голи эвазига шармандали мағлубиятдан қутилиб қолди. Ҳамюртимиз 60-дақиқада захирадан майдонга тушиб, жамоаси ҳужумчиларига мазмун киритди. Легионеримизнинг голи пойтахтликларнинг Европа лигаси йўлланмаси учун курашда қолишини таъминлади.

volga

Учрашувдан кейин “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- Бизни бир оилага айланишимизда қўлидан келганича ёрдам берган атрофдаги барча одамларга миннатдорлик билдирамиз. Ҳар доим боримизни бериб ўйнашимиз ана шу миннатдорликнинг  бир кўринишидир. Бугун ҳам шундай қилдик. Охиригача курашдик.

Агар биз соврин ютсак, буни биринчи навбатда ўша одамлар учун қилган бўламиз. Агар биз Конференциялар лигасида ғолиб чиқсак, бу “Милан” ёки “Интер”нинг скудеттони ютганидан кўра кўпроқ ҳиссиёт беради. Бу биз учун жуда катта нарса. Жамоамиз мухлислари каби ўзига хос. Мухлислар ҳар доим, ҳатто ёмон вазиятда ҳам бизни қўллаб-қувватлади.

Бугун биз бор кучимизни бердик, лекин ютолмадик. Ўн киши бўлиб қолган рақибга қарши 11 нафар ўйинчи дарвоза олдида бу устунлигини кўрсата олмади. Мен “Венеция”га тезроқ А Серияга қайтишни тилаб қоламан.

Биз чемпионатдаги энг кўпхавфли вазият яратаётган жамоалардан биримиз. Шулардан яна 6-7 тасида тўп кирита олганимизда, яна бир неча қимматли очколарга эга бўлардик. Гол ўтказиб юборгаимиздан кейин ҳужумни кучайтирдик. Ўн кишига қарши ўйнаш ҳар доим ҳам фойда келтирмайди. “Венеция” барча ўйинчилари дарвоза олдида жойлаштирди. Мусобақадаги жойимиз анча хавфли.

Энди асосий эътиборни чемпионатнинг охирги ўйини ва Тиранадаги финалга қаратишмизга тўғри келади.

Ҳозир Генрих Мхитарян, Николо Дзаньоло ва Феликс Афена-Гьян жароҳатланган ва шу боис улардан фойдалана олмадик. Уларнинг Тиранадаги финалда иштирок этиш имкониятини сўраяпсизлар. Келинглар, авал чемпионатдаги охирги учрашувга эътибор қаратайлик ва қолгани кейин маълум бўлади.

 Пеллегрини, Абрахам, Кристанте ва Ибаньесга ҳордиқ керак. Лекин биз ҳозир ҳар бир очко учун курашяпмиз. Олдимиздаги баҳсда ҳам шундай қиламиз. Кейин финалгача тикланиб олишимиз шарт.

Мен шартнома шартларини тўлиқ бажараман. Келаси мавсум ва ундан кейингисида ҳам Римда қоламан. Имкониятимиз чегарасида ишлаяпиз. Мен кийим алмаштириш хонасига кириб, бу йигитларга жаҳл қила олмайман, - деди Жозе Моуриньо.

1652562114_gettyimages-1240667865-612x612

Шунингдек, “Венеция” бош мураббийи Андреа Сончин ҳам қуйидагича фикр билдирди.

- Римдаги “Олимпико” стадионида сўнгги ажойиб ўйинимизни ўйнадик. Бу тўқнашув биз учун жуда катта тажриба бўлди. Кейинги мавсумдан бошлаб, клуб учун муҳим бўлган янги мақсадлари сари йўлга чиқамиз. Ҳомийлар тикаётган маблағларни оқлаш керак бўлади.

Мен футболчи сифатида юори марраларни забт этмаган бўлсамда, ҳар доим ўз олдимга юксак мақсадларни қўйганман. Мураббийликда ҳам худди шундай. Келажагим ҳақида гапирсам, “Кальяри”га қарши бўладиган ўйин мен учун “Венеция” бош мураббийи сифатида сўнггиси бўлиши мумкин.

Қуйи лигага тушиб кетганимизга қарамай, клуб раҳбариятини бу лойиҳага ишонишда давом этишни сўраган бўлар эдим, - деди Андреа Сончин.

Шомуродов “Венеция”ни қуйи лигага жўнатворди!

Легионеримиз ўзига Европанинг кучли лигаларига йўл очмоқда!

Шомуродов ва Перес ўрнига “Рома” иккита зўр ҳужумчи оляпти!

Моуриньо келишилган ўйинларга кўнмади

“Рома”нинг пўстагини қоқамиз!

Шомуродов, энди сенга янада қийин бўлади!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!