Шомуродов охиригача курашади
А Серия учрашувлари қизғин паллага кирган бир пайтда “Женоа” ўйинда пасайиш кузатилмоқда. Давиде Баллардини шогирдлари кетма-кет бешта учрашувдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Генуялик футболчилари уч марта дуранг ўйнади ва икки бор имкониятни бой берди. Хусусан, Элдор Шомуродов жамоадошлари охирги учрашувда сафарда “Рома”га кичик ҳисобда имкониятни бор берди.
“Женоа”нинг ўйини ва футболчилари ғалабасиз серия туфайли мухлисларнинг танқидига нишон бўлмоқда. Улар жамоа етакчиларидан бири ҳисобланган Элдор Шомуродовнинг ўйинига ҳам эътироз билдирди.
Эътиборингизга мухлисларнинг Шомуродовнинг ўйини бўйича билдираётган фикрларни ҳавола этамиз.
Roberto Carbone:
Шомуродов охирги пайтда ўйинини анча пасайтириб юборди. Аввал жамоамизга жуда катта фойда келтирар эди. Ҳозир ундай эмас.
Alessandro Crescimbeni: (Roberto Carbone фикрига жавобан)
Гапингизга қўшиламан. Яқинда захирада майдонга тушган учрашувларда гол ва голли пас муаллифи бўлганди. “Рома”га қарши баҳсда дарвоза томон бирорта зарба бера олмади.
Giovanni Faleri:
Янги ҳужумчи қидиришимиз керак. Шомуродовнинг бунақа ўйини билан яқинда хавфли ҳудудга қайтамиз.
Simone Toscano:
Баллардини Шомуродовга яна қанча имкон беради? Ҳужумчи майдонда кўринмай қолдику.
Riccardo Mirone:
Дестрони собиқ жамоаси “Рома” қарши зўр ўйнашини кутгандим, амалда жуда бўш ҳаракат қилди. Шомуродов, Пьца ва бошқалар ҳам шундай. Ҳужумчиларимиз йўқ бўлиб кетди.
Stefania Lenti:
Жароҳатдан кейин Элдор яхши ўйнай олмаяпти. Жароҳат таъсирини ўтказаётганга ўхшайди.
Rodolfo Bellabarba:
Ҳужум чизиғидагилар ўзини кўрсата олмади. Лекин Шомуродовга раҳмат, ҳужумдаги шерикларидан фарқли равишда югурди, жамоа учун охиригача курашди. Афсуски, ўзбек футболчисининг бу ҳаракатлари ҳеч қандай самара келтирмади.
Christian Ghelli:
“Рома” даражаси юқори эканини кўрсатиб қўйди. Уларнинг футболчиларини бизникилар билан солиштириб бўлмайди. “Рома” легионерлари зўр ўйнаган бир пайтда, бизнинг Шомуродов ва Пандев оддий ҳолатларда тўп йўқотмоқда.
Таъкидлаш жоизки, мухлисларнинг фикрлари асосий ҳиссиётлардан келиб чиқмоқда ва бу кўп жиҳатдан жамоа қайд этаётган натижаларга боғлиқ бўлмоқда. Аслида “Женоа”нинг жорий мавсумдаги вазифаси А Сериядаги жойини сақлаб қолишдан иборат ва Элдор Шомуродов жамоадошлари билан буни уддаламоқда.
“Женоа” навбатдаги учрашувни 13 март куни ўз майдонида “Удинезе”га қарши ўтказади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан тунги 00:45 да бошланади.
Шомуродовни Римни забт этган қаҳрамонга тенглаштиришмоқда
Шомуродовда айб йўқ...
Фикрлар