Шомуродов қайси ўйинларни ўтказиб юбориши ва қачон сафга қайтиши эълон қилинди!

2020 йилнинг 1 октябридан бери кучли бешлик лигаларига кирувчи Италия чемпионатида тўп тепаётган Элдор Шомуродов илк бор жиддий жароҳат олди.

“Кальяри” машғулотларидан бирида ҳамюртимиз ўнг оёқ бармоғини синдириб олди. Бу ҳолат “Кальяри” мухлисларидан кўра, ўзбекистонлик футбол ишқибозларини кўпроқ хавотирга солмоқда. Чунки терма жамоаси 13 январь куни Осиё кубогидаги юришини бошлаши керак.

363350221_830894205064601_75279518734258072_n

Сардиния клуби фаолиятини алоҳида эътибор билан ёритиб келаётган www.cagliarinews24.com сайти  эксперти Лоренцо Ширру ўзбекистонлик легионер “Кальяри”нинг қайси ўйинларини ўтказиб юбориши ва тахминан қачон сафга қайтишини ҳисоблаб чиқди.

- Амалдаги чемпион – “Наполи” майдонидан 1:2 ҳисобидаги мағлубият билан қайтган “Кальяри” кейинги ўйинлар ҳақида бош қотириши керак.

Сардинияликлар янги йилгача иккита учрашув ўтказиши белгиланган. Навбатдаги ўйин 23 декабрь куни рақиб майдонида “Верона”га қарши бўлади. Шомуродов бу учрашувни ўтказиб юбориши аниқ. Чунки ҳужумчи жиддий жароҳатидан тикланиши учун камида бир ой атрофида вақт талаб этилади.

Ўзбек ҳужумчиси 30 декабрда “Эмполи” ҳамда 7 январда “Лечче” билан бўладиган тўқнашувларда ҳам жамоасига ёрдам бера олмайди.

Орада Италия кубоги доирасидаги баҳс бор. 2 январга белгиланган “Милан”га қарши ўйинда Клаудио Раньери Шомуродов хизматидан фойдаланмайди.

Элдор Шомуродов январь ойида “Болонья” ва “Фрозиноне” билан бўладиган учрашувлар арафасида майдонга қайтади. Бу беллашувлар 14 ва 21 январга қўйилган, - деб ёзмоқда Лоренцо Ширру.

Таъкидлаш жоизки, Элдор Шомуродов 14 январгача майдонга қайтган тақдирда ҳам катта эҳтимол билан “Кальяри” иштирокидаги ўйинларда қатнаша олмайди.

Чунки Ўзбекистон миллий терма жамоаси айнан ана шу муддатда Осиё кубогидаги юришини бошлайди.

Элдор Шомуродовнинг ўзи шифокорлардан Қатардаги Осиё чемпионати бошлангунга қадар уни оёққа турғазишни сўраган ва даволаниш жараёни тезроқ кечиши учун жарроҳлик амалиётига ҳам розилик берган.

Айрим манбалар Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори янги ҳафта давомида Рим шаҳрида операция қилиниши ҳақида маълумот тарқатди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарда бўладиган Осиё чемпионати гуруҳ босқичида Австрия, Ҳиндистон ва Сурия билан бир гуруҳдан жой олган. Элдор Шомуродов ўз олдига катта мақсадларни қўйган терма жамоамиз сардори, етакчиси ва энг зўр тўпурари ҳисобланади.

28 ёшли форвард мамлакатимиз бош жамоаси сафида жами 68 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 38 маротаба ишғол қилган. Бу кўрсаткич Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафидаги рекорд натижа ҳисобланади.

IMG_1111

Элдор Шомуродовга жароҳатидан тўлиқ қутилиб, тезроқ майдонга қайтиши, голлари ва ассистлари билан мухлисларини хушнуд этишини тилаб қиламиз.  

Ғалабали ўйинда тўлиқ ҳаракат қилган Ҳусанов қандай баҳоланди?

Тезкор: Шомуродов Осиё кубогига бориш йўлини топди!

Шомуродов Осиё чемпионатида терма жамоага ёрдам бера олмайдими?

Энг машҳур мураббий Файзуллаевни танлади

Файзуллаевнинг ҳақиқий маҳоратини баҳорда кўрасизлар!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sherhon G'apparov
18/12/2023 06:25
Avstriya? Iye qiziq buldiku bu osiyo chempionatimi yoki yevropa.
&
АБВГДейка
18/12/2023 06:20
Австрия билан Австралия алохида иккита давлат макола муаллифи.
&
Адхамжон Низомов
17/12/2023 23:55
Сайтдагилар кайфми?Австрия эмиш, Осиега мехмонга келар эканми?вуа..ха..ха...
Mustafo Anvar
17/12/2023 23:44
Австрия эмас, Австралия билан ўйнайди. Австрия Европада
Ishoq Ruziev
17/12/2023 20:39
Eldor osiyo kubogida 1-o'yinni o'tkazsa ham ikkinchi uchunchi o'yinlarga tayor turishi kerak