Шомуродов Римда “йўқолиб” қолди ёхуд уни ҳамон кутаётган клублар бор!

Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионати иштирокчилари – Камерун ва Коста –Рика терма жамоаларига қарши ўтказган ўртоқлик учрашувларида ҳамон юқори спорт формасида эканини намойиш қилди. Дастлабки баҳсда голли пас узатган ҳужумчимиз кейинги беллашувда коста-рикаликлар дарвозасини ўзи ишғол қилди.

1664265326_gol

Лекин ҳар қандай футболчининг асосий вақти клубида ўтиши ҳеч кимга сир эмас. Элдор “Женоа”да ўйнаган кезлари ўзи учун анча қулай эди. Генуяликлар юқори мақсадлар учун курашмасада, Шомуродов мунтазам ўйин амалиёга эга бўлиб келаётганди.

“Рома”да ундай бўлмаяпти. Жозе Моуриньо ўтган мавсумда ўзбек ҳужумчисига жуда кам имкон берди ва шунга қарамай, легионеримиз бешта гол ва олттита ассист билан ўзини кўрсатди. Бу мавсум эса, Шомуродов майдондан янада узоқлаштирилди.

Ҳужум – рақобат майдони

“Рома”нинг энг кучли чизиғи шубҳасиз ҳужум. Пауло Дибала рақибга хавф солувчи схемалардан мунтазам ўрин эгаллаяпти. Лекин уни Моуриньо қўллаётган ўйин услубида ҳужум марказида кўрмаймиз.

Элдорнинг асосий рақобатчилари Тэмми Абрахам ва Андреа Белотти. Англиялик ҳужумчи ўтган мавсумда чемпионатда 17 та тўп киритиб, португалиялик мутахассис учун алиштирилмас ўйинчига айланган. Жозе гол  машинасидан воз кечмайди.

Андреа Белотти ҳали спорт формасини тўлиқ тиклаб олгани йўқ. Лекин унинг А Сериядаги тажрибаси ва имкониятлари Шомуродовникидан юқори баҳоланмоқда.

Мутахассислар кучли рақобатда Шомуродовга берилаётган қисқа фурсатда ўзини кўрсатиш деярли имконсиз эканини таъкидламоқда.

JEYuSoY_2SI

“Рома” Шомуродов керак эканини таъкидламоқда

Рим клуби Андреа Белоттини қўлга киритганидан кейин Шомуродовни қўйиб юбормагани кўпчилик учун тушунарсиз ҳолат бўлди. Элдорни сўраган харидорлар етарлисидан ортиқ эди.

Клуб Шомуродов бўйича биз орқали ёки тўғридан тўғри келган таклифларни кўриб чиқишдан бош тортди. Таклифлар юинда ҳам, июлда ҳам, ҳатто трансфер ойнасининг охирги кунлари ва сўнгги соатларда  ҳам бўлди. Бизга Шомуродов кўпроқ ўйнаши учун ижарага кетиши маъқулроқ туюлди.

Лекин “Рома” ҳар доим Элдор лойиҳанинг муҳим иштирокчиси эканини таъкидлади. Бу вазиятнинг ҳам ижоий томонларини қидиряпмиз, - деди Шомуродов манфаатларини ҳимоя қилаётган мутахассис Қаҳҳор Мўминов.

Италия, Туркия, Англия

Шомуродов трансфери бўйича энг узоқ муддатли музокаралар “Болонья” билан бўлди. Томонлар футболчини кейинчалик сотиб олиш мажбурияти билан бир йиллик ижара бўйича бўлди. “Болонья” ўзбек ҳужумчисини қўлга киритиш илинжида пойтахтликларнинг барча талабларига рози бўлди.

Бироқ, ҳар икки клуб бадал пулини келиша олмади.

- Шомуродов “Болонья”га ўтиши ҳақида тўлиқ бирор нима деёлмайман, - деди “Болонья” спорт директори Жованни Сатори.

Ўшанда “Болонья”нинг 10 миллион евролик таклифи Шомуродов учун бир йил муқаддам 18 миллион евро тўлаган римликларни қониқтирмаганди.

Элдорга жиддий қизиқиш билдирган “Бешиктош” вакили Жейхун Казанчи ҳам шундай фикр билдирган:

- “Рома” билан Шомуродов масаласида июнь ойида музокара қилгандик. Кейинчалик бошқа форвард олишимизга тўғри келди.

c54485d163f3532a9a5a94ff1459ef03

Умуман олганда, Шомуродовга Италиядан “Монца”, “Торино”, “Сассуоло”, “Салернитина”, Туркиядан “Галатасарой”, “Трабзонспор”, Англиядан “Вулверхэмптон”, Франциядан “Ницца”, Германиядан “Штуттгарт”, Саудия Арабистонидан “Ал-Ҳилол” қизиқиш билдиргани ҳақида маълумотлар тарқатилди.

Бу жамоаларнинг ҳамон эшиги очиқ

Россия премьер-лигаси жамоаларининг эшиги Шомуродов даражасидаги ҳужумчи учун доим очиқ бўлади. Россиялик экспертлар Элдор кучли бешлик учун курашадиган ҳар қандай жамоани кучайтиришга қодирлигини таъкидламоқда.

Ўзбек ҳужумчиси исталган пайтда собиқ жамоаси “Ростов”га қайтиши мумкин. ЦСКАга келиб, Чалов билан рақобатлашиш имкони бор, қолаверса, “Ахмат” клуби ҳам Шомуродовни ўз сафига қўшиб олишга тайёр. Бу борада “Сочи”ни ҳам четга суриб бўлмайди.

Хулоса ўрнида

Таъкидлаш лозимки, бундай вазиятда кўп нарса Шомуродовнинг истагига боғлиқ. Ёзда ҳамюртимиз Италиядан ташқарига чиқмаслигини билдирди. Элдор “Рома”да ўзини кўрсатган ўйинлардан кейин ҳам мураббийлар штаби унга кейинги гал имкон бермаётгани кўп такрорланаётган ҳолат.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг энг муҳим ўйинчиларидан бири кўздан узоқда юришга кўникиб қолмаса бўлгани. Чунки унинг етакчилигидаги терма жамоа олдида масъулиятли вазифалар турибди...  

“Урал” Ўруновни “тополмай” қолди!

Экспертлар баҳоси: Шомуродов қаҳрамон бўлиши мумкин эди...

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Yusupov Ibrohim
28/09/2022 21:46
Bolonya ga ón millionga ham bersa bólar edi.Axir Dibala,bilan Italiya terma jamoasi xujumchisini tekinga oldiku.