Шомуродовга кутилмаган чемпионатда ўйнашни тавсия қилишди!

Европада кучли бешлик чемпионатлари бирин-кетин бошланаётган бир пайтда кўпчиликнинг эътибори трансферларга қаратилган. Хусусан, нафақат ўзбекистонлик, балки МДҲнинг қатор мамлакатларидаги футбол ишқибозлари “Рома”дан кетишга шай турган Элдор Шомуродовнинг қайси жамоага ўтишини интиқлик билан кутмоқда.

Айни пайтда ҳужумчимизга “Торино”, “Сассуоло” ва “Болонья” оғиз солаётгани ҳақида кўп хабар чиқмоқда. Аксарият нашрлар Элдор фаолиятини “Болонья”да давом эттириши ҳал бўлганини ёзяпти.

f953db8637977f9871c951e36e8189e9

Шомуродовга мухлислик қилаётганларнинг аксариятини “Спартак” президенти Леонид Федуннинг собиқ маслаҳатчиси Франкот Камоццининг фикри жалб этди.

Мен анча олдин Шомуродовнинг ўйинига эътибор қаратганман. Элдор жуда яхши ва ёрқин ўйинчи!

Афсуски, Шомуродов Италияда ўйнаб, айрим муаммоларга дуч келяпти. У бошқа чемпионатга ўтиши керак.

Менимча, Элдорнинг ўйин услуби Греция чемпионатига тўлиқ мос тушади. Айнан ўша ерда у ўзининг нималарга қодирлигини тўла намоён эта олади, - деди Франко Камоцци “Спорт Экспресс“ нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли Элдор Шомуродов “Машъал” тарбияланувчиси ҳисобланади. 2014 йили Ўзбекистон чемпионатида муборакликлар сафида ўн марта учрашув ўтказган истеъдодли ҳужумчи келаси мавсумдан “Бунёдкор”га ўтган эди.

Пойтахт жамоасидаги икки уч йиллик фаолияти давомида Элдор 66 та учрашувда рақиблар дарвозасини 18 маротаба ишғол қилди.

Кейинчалик Шомуродов Россия премьер-лигасининг “Ростов” жамоасига кўчиб ўтди. Ростовликлар сафида премьер-лигада жами 80 та учрашувда 16 та, Россия кубоги ва Европа Лигасида биттадан тўп киритган ҳужумчимиз 2020 йилнинг октябрида Италия чемпионатига йўл олди.

“Женоа” ҳужумчимиз учун “Ростов”га жами 9 миллион евро миқдорида бадал пули тўлади. Кучли бешлик чемпионатларидаги дебют мавсумида Шомуродов саккизта тўп киритди ва бир неча гранд клублар эътиборини тортди.

Охир-оқибат легионеримиз “Рома”ни танлади. Шомуродов Жозе Моуриньо қўл остидаги мавсумни қирқта учрашув, бешта гол ва олтита ассист билан якунлади. Шунингдек, Конференциялар лигасида ғолиб чиқиб, Европадаги илк нуфузли совринини қўлга киритди.

62e7a3854f97b620875753

Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчиси ва сардори ҳисобланади. Ҳужумчимиз мамлакатимиз бош жамоасида 56 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига 30 та гол ёздириб қўйган.

Бизда ҳам айб бор. Шаҳбоз Умаровни бошқача жазолаш керак эди!

Италиялик мутахассис Шомуродовга қайси жамоага ўтишни маслаҳат берди!

Шомуродов Россияга қайтадими?

“Рома”: Шомуродов супертўпурар йўлини тўсиб турибди!

“Сампдория” Шомуродов бўйича баёнот берди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Aziz Yuldashev
06/08/2022 00:06
Астагина кулибдида Элдоржонни устидан
&
Абдурахмон лидер
06/08/2022 16:54
Йук манимча ТРИНИДАД И ТОБАГО чемпионати яхши унга мос келади
Baxil Alihuja
06/08/2022 18:35
Шимолий корея, мугулистон, въетнам, непал ва афгонистон чемпионати идеал мос келади! Хеч нима килмайди, захирада утираверади, утираверади!