Шомуродовга янги имконият. Абрахам Англияга кетди ва узоқ муддат футболга қайтмайди!

Бундан икки йил муқаддам “Женоа”дан “Рома”га 18 миллион евро эвазига трансфер қилинган Элдор Шомуродов учун “бўрилар” сафидаги фаолияти муваффақиятли бошланган эди.

Легионеримиз Жозу Моуриньо қўл остида ўртоқлик учрашувларида рақиблар дарвозасини ишғол қилган ва биринчи расмий учрашуви – Конференциялар лигаси саралаш турнирида “Трабзонспор” дарвозасига ҳам йўл топган эди.

5839f729ae841fb1a04bfc7a3c2434b3_2

Лекин римликлар “Челси”га сиғмай қолган юлдуз – Тэмми Абрахамни 40 миллион еврога трансфер қилганидан кейин ўзбек ҳужумчисининг ишлари юришмай қолди.

Жозе Моуриньо секин-аста Элдорни захирага михлади. Шомуродовни имкониятини яхши билган А Серия жамоалари ўтган йили ёзда ҳужумчини сўраб, “Рома” эшигини тақиллатди. Бироқ, римликлар Моуриньо талаби билан Шомуродовни ҳеч кимга бермади.

Жорий мавсумда вазият янада оғирлашди. Моуриньо жамоага Андреа Белотти ва Пауло Дибалани олиб келганидан кейин Элдор четга чиқиб қолди. “Рома”да ярим йил давомида атиги олти марта майдонга тушиб, бир неча дақиқадан ўйнаган ҳамюртимизни ниҳоят қишда “Специя”га бериб юборишди.

Шомуродовни асосий таркибда чиқариб юборган Тэмми Абрахамнинг ўзи ҳозир мураккаб аҳволга тушиб қолган. Англиялик ҳужумчида аввалги самарадорлик йўқ. У Пауло Дибала соясида қолиб кетди.

Жозе Моуриньо клубга Абрахамни сотиб юборишга рухсат берди. Раҳбарият яқинда 25 ёшли футболчи ёзда трансферга қўйилишини маълум қилганди.

Аксига олиб, Абрахам мавсум охирида жиддий жароҳат олди. Энди уни ҳеч бир клуб римликлар истаган сумма – 45-50 миллион еврога трансфер қилмайди.

Тиббий кўрик Абрахамнинг чап тиззасидаги жароҳат оғир эканини аниқлади. Маҳоратли  ҳужумчи жарроҳлик столига ётиши керак. Тэмми операцияни Англияда – ўзи яхши билган Лондондаги клиникалардан бирида қилдирадиган бўлди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Тэмми Абрахам жароҳатдан қутилиб, майдонга қайтиши учун камида саккиз ой футболдан четда юришига тўғри келади.

GettyImages-1495952955

Демак, Жозе Моуриньо ёзда ҳужум чизиғини тартибга солиш бўйича муҳим қарорларни қабул қилишига тўғри келади.

Шу ўринда, Элдор Шомуродов ҳам 30 июнда “Специя” билан ижара шартномаси тугаганидан кейин Римга, қадрдон клуби ихтиёрига қайтиши керак. Жозе Моуриньо Тэмми Абрахамнинг узоқ муддат сафдан чиққани учун жамоадаги кам сонли марказий ҳужумчилардан ҳисобланган Элдор Шомуродовга яна имконият бериши кутиляпти.

Шунга қарамай, ўзбек ҳужумчисининг келажаги ҳали мавҳум эканини ҳам таъкидлаш керак. Легионеримиз ижара давомида ўз салоҳиятини намойиш қила олди, дейиш қийин. Чунки Элдор “Специя”да ҳам бошланғич таркибдаги жойини йўқотиб қўйди. Қолаверса,марказий ҳужумчининг 14 та ўйинда атиги битта гол уриб, битта ассист қайд этгани ижобий кўрсаткич эмас.

Шомуродов жамоаси бошқа жойда ўйнайди!

Шомуродов кейинги мавсумни қаерда бошлайди?

Роналду Машариповга нималарни ўргатди?

Бу терма жамоада Шомуродов йўқ!

Баҳайбат футболчи тезликда Шомуродовга етиб олди

Шомуродов ва Нзола "Милан"га қарши жасорат кўрсатиши керак!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Pardayev Shavkat
10/06/2023 15:51
Элдор ҳаммани ҳурмат қилади, аммо , ўзини ҳурмат қилмайди. Қўрқади.
Қўрқса, ўйнай олмайди.
Ilhomjon Feyz
09/06/2023 23:14
Гўнгда ўсган гул, тупроқда ўсмас эканда.. а.