Шомуродовни жон деб оладиган жамоалар бор ёхуд “Рома”дан кетиши қуруқ сафсата!

“Рома” мавсумолди тайёргарлик машғулотларининг асосий қисмини Португалияда ўтказди. Жозе Моуриньо шогирдлари жисмоний, техник ва тактик тайёргарлик машғулотларидан ташқари Англия, Португалия ва Франция клублари билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушди.

“Бўрилар” Англиянинг “Сандерленд” ва Португалиянинг “Портеминенсе” жамоаларини бир хил – 2:0 ҳисобида доғда қолдирди. “Спортинг”га 2:3 ҳисобида ютқазди ва Франция чемпионати вакили “Ницца” билан дуранг ўйнади – 1:1.

Португалиядаги йиғиндан кейин Италия матбуоти Жозе Моуриньо ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар Элдор Шомуродов ва Матиас Винья билан хайрлашишга қарор қилгани ҳақида ёза бошлади. Бунга сабаб қилиб, ҳар икки ўйинчи йиғин давомида мураббийлар штабида яхши таассурот қолдирмагани кўрсатилмоқда.

651121_original

Жозе Моуриньо Шомуродовни ҳам, Виньяни ҳам бир йил муқаддам шахсан ўзи жамоага олиб келган эди.

“Рома”нинг мухлислари бу хабарга муносабат билдира бошлади.

Sports.uz портали хорижлик футбол ишқибозларининг Шомуродовнинг “Рома”дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга қолдирган изоҳларидан бир қисмини ҳавола этади.

Футбол_это_жизнь:

Дибаланинг фонида энди ҳеч ким мураббийларда яхши таассурот уйғона олмайди.

Захар Кривостоев:

Дибала ҳали бирорта ўртоқлик ўйинида қатнашмади. Шомуродовни қишдан буён кетади, дейишяпти. Дибала ҳали машқ қилмай туриб, даражасини кўрсатиб қўйди, шекилли.

Тюменец:

Менга буларнинг бари сафсатадек туюлмоқда. “Рома”да бошқаларга тарқатиб юборадиган даражада сифатли ўйинчилар кўп эмас.

Old wolf (Тюменец фикрига жавобан):

Спинацолла ва Залевски билан рақобатда Винья захирадага чуқур михланади. Элдор Шомуродов борасида сизнинг фикрингизга қўшиламан. Мавсум узун, бир неча фронтда ўйнашга тўғри келади.

Angry:

Элдор, сени қандрдон Россия премьер-лигасида кутяпмиз.

Krokodilych:

Шомуродов учун Римдан кетгани яхши. Италияда ўзини яхши томондан кўрсатди. Ўртамиёна клубларда бемалол ўйнай олади.

Zer:

“Рома”нинг мақсадлари ўзгарди, лекин ҳар қандай ўртамиёна клуб Элдорни жон деб олади.

Леха Жданович:

Элдор учун Россия премьер-лигасига қайтмаслик жуда муҳим.

CJ77:

Шомуродов – йўлбарс!

Japonskiy Magnitofon:

Шомуродов ўзига ўйин амалиёти берадиган жамоага кетиши керак. Бу жамоа ўртамиёна ёки аутсайдер бўлса ҳам майли.

Я:

Шомуродов ўзини бошланғич таркибга қўядиган оддийроқ жамоага ўтиши керак. 27 ёшида захирада ўтириши ярамайди. Россияда кўп жамоалар уни олишга тайёр. Европа лигаларида ҳам бўйи баланд, жисмонан бақувват ва меҳнаткаш марказий ҳужумчиларга талаб катта. Ҳамма гап Элдор учун “Рома” неч пул сўрашида.

Ashan Sorokin:

Энг муҳими, Элдор Россияга қайтмаслиги керак, чунки Италияда унга барибир талабгор жамоа чиқади.

Okaka:

Шомуродов Скамакка ўрнига “Сассуоло”га ўтсин!

Игорь Киселев:

Шома, “Ростов”га қайт!

Николай Корягин:

“Локомотив” Элдорни олса бўларди.

Волк:

Адолат юзасидан айтганда, кўп футболчилар ҳозирги “Рома”нинг даражасига тортмайди. Шомуродовга эса, тинимсиз ҳаракати, бир неча муҳим голлари учун раҳмат. Янги жамоага ўтса, келажак фаолиятида ҳам омад!

picture_17

Ҳурматли мухлислар, сиз нима деб ўйлайсиз, Шомуродов  “Рома”дан кетгани маъқулми ёки Римда қолганими?

Фикрларингизни изоҳда қолдиринг!

Ана холос! Легионеримизнинг трансфери барбод бўлди!

Моуриньо Шомуродовни нега Римда олиб қолди?

Легионеримизнинг Европа Чемпионлар лигасида гол урган ўйини энг юқори баҳоланди!

Премьер-лига клуби ўзбек футболчиси ёрдамида чемпион бўлмоқчи!

Тўпурар легионеримизда яхши янгилик бўлади!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Shoximardon Rajabov
26/07/2022 19:56
Элдор шомуродов ҳозирги вақтда А серядаги бошқа кулибга ўтса яхши булади худо хохласа уша бошқа кулиб рома билан ўйинда Элдор гол уриб романи ранжитса яхши булади
&
Восток
26/07/2022 19:09
Уртамийона клубга утгани макул
&
Абдурахмон лидер
25/07/2022 22:52
Шомуродов Ромадан кетгани макул. Аммо кучли бешлик лигалармда албатда колиши керак. У хозирги холатида Испания, Германия ёки Италияни узида хам бемалол уйнаб кета олади. Факат унга ишонч ва имкон бериш керак халос. Жаноб Маур битта хатога деб четлаштирмокда.
Умид 65997
26/07/2022 19:07
Хаммаси шомани узига аен биз бу ерда нима десак хам охирги карор элдорда
Baxil Alihuja
27/07/2022 11:08
Бошка жамоага утмас экан, Ромада утираверади, уйнамайди!