Гол Шомуродовнинг келажагига қандай таъсир қилади? Элдор фаолиятини қайси жамоада давом эттиради?

А Сериянинг иккинчи турида ўзбекистонлик футбол ишқибозлари учун кутилмаган вазият содир бўлди.

“Рома” ўз майдонида “Эмполи”дан 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраётган паллада римликлар бош мураббийи Даниэле Де Росси майдонга Элдор Шомуродовни туширди.

Захира ўриндиғида англиялик қимматбаҳо ҳужумчи Тэмми Абрахам, римлик мухлислар ёқимтойи Стефан Эл-Шаарави, португалиялик ёш иқтидор эгаси Жоау Кошта ўтирганида бош мураббий клуб хайрлашишга қарор қилган ўзбек футболчисини  нега ўйинга қўшгани кўпчилик учун мавҳум бўлиб қолди.

Элдор ўзига берилган кичик имкониятдан максимал фойда чиқарди. Супергол уриб ҳисобдаги фарқни қисқарти, ўйин охирида пенальти ишлади. Бироқ учрашув ҳаками пенальти белгиламади. Бу ҳолат кўп муҳокамаларга сабаб бўляпти.

“Эмполи”га қарши ўтган учрашувда “Рома”нинг энг яхши ўйинчиси бўлган Элдор Шомуродовнинг келажаги нима бўлади? “Манга мана шунақа ўйинчилар керак”, деган Даниэле Де Росси  ўзбек ҳужумчисини олиб қоладими?

Италия футболини ёритаётган нашрлар, таҳлил қилаётган экспертлар тур қаҳрамонларидан бўлган Шомуродовнинг келажагини муҳокама қилиб, юқоридаги саволларга жавоб изламоқда.

Нуфузли нашрлардан бири romanews.eu портали эксперти Жакомо Эмануэле Ди Жулио гол Шомуродовнинг келажагини ўзгартиради, деган фикрни илгари сурмоқда ва ўз қарашларини қуйидаги изоҳлаб берди.

- “Эмполи”га қарши ўтган баҳсда энг фойдали ўйинчи Элдор Шомуродов бўлди. Икки йилга яқин муддат ўтганидан кейин “Рома” сафида майдонга тушган ҳужумчи гол урди.

Шомуродов трансферга қўйилган эди. Энди вазият ўзгаради. Элдор ўзи ўйнаган 13 дақиқа ичида учрашув натижасини ўзгартириш учун борини бериб ҳаракат қилди.

Мухлислар Артём Довбик ва Пауло Дибаладан гол кутаётган паллада Элдор Шомуродов катта саҳнага чиқди. Матиас Суле ўрнига майдонга тушганидан уч дақиқа ўтиб, ўзбек легионери жамоадоши Томмазо Бальданцининг пасни голга айлантирди.

Бир неча ҳафта олдин “Атланта Юнайтед” олиб кетишига бир баҳя қолган Шомуродов учрашувда яна боши билан зарба берди. Бу гал дарвозабон Васкес тўпни қайтариб қолди. 14-рақам эгаси бош мураббий Даниэле Де Росси ишончини қозониш учун бор иштиёқини бериб ҳаракат қилди, - деб ёзмоқда Жакомо Эмануэле Ди Жулио.

Элдор Шомуродовнинг келажаги бўйича бошқа вариант ҳам. Аксарият экспертлар “Рома” мутасаддилари ёзги трансферлар ойнаси ёпилишига ҳали бир неча кун борлигини инобатга олиб, барибир уни сотиб юбориши ёки ижарага жўнатишини таъкидламоқда.

“Эмполи” билан бўлган учрашувдаги фаол ўйин ва ажойиб гол ўзбек ҳужумчисининг “Рома”да қолишини эмас, балки унга янги харидорлар пайдо бўлишига хизмат қилади, деб ҳисоблаётган экспертлар ҳам йўқ эмас.

29 ёшли ҳужумчимиз 2020 йилнинг октябридан бери А Серияда фаолият кўрсатиб келмоқда. Ҳозиргача “Женоа”, “Специя”, “Кальяри” ва “Рома”да ўйнаган Шомуродов Италия юқори дивизионида 103 та учрашувда қатнашиб, голлари сонини 16 тага етказиб олди ва ҳисобида 9 та ассист ҳам бор.

Элдор Шомуродов фаолиятини қайси жамоада давом эттириши шу кунларда ҳал бўлиши керак. Чунки Италияда трансфер ойнаси августнинг охирги куни якунланади.

Супергол уриб, сенсация кўтарган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Абдуқодир Ҳусанов энди Грецияда ўйнайди!

Файзуллаев рақибнинг бошини ёрди, Николич Аббосни қаттиқ ҳимоя қилди!

Ўйинни буриб юборган Файзуллаев қандай баҳоланди?

Аббосбек барибир зўр-да! Файзуллаев танқидларга муносиб жавоб қайтарди

Файзуллаев Европанинг гранд клубига ўтишини исташяпти!

Роберто Манчини кашф қилган легионер футболчиларга Ўзбекистонда ўйнашни тавсия қиляпти!

Айб Файзуллаевдами?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!