Шомуродовнинг термадаги голлари Италияда овоза бўлди!

А Серия ўйинлари Элдор Шомуродов учун муваффақиятсиз якунланди. Легионеримиз ижара асосида ўйнаган “Специя” қуйи лигага тушиб кетди.

Shomurodov_MP1_3830

Гарчи Шомуродов Италия чемпионатида ўзини етарли даражада кўрсата олмаётган бўлса-да, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинларида ҳақиқий етакчилигини ва юқори спорт формасида эканини намойиш қилмоқда.

Италия футболини ёритиб бораётган манбалардан бири – calciospezia.it  сайти ҳужумчимизнинг айнан мана шу ҳолатига эътибор қаратди.

- “Специя” жамоасида из қолдира олмаган Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида юқори даражада ўйин кўрсатишда давом этмоқда.

Лигурияликлар сафида плей-оффни қўшиб ҳисоблаганда 17 та учрашувда атиги битта гол урган ҳужумчини “Специя” тўлиқ трансфер қилмайдиган бўлган. Элдорнинг майдондаги кўрсаткичлари ижара “бургутлар” учун омадсиз бўлганини кўрсатди.

Лекин Элдор Шомуродов ўз мамлакати терма жамоасида умуман бошқа футболчига айланади. Куни кеча Туркманистон футболчилари билан бўлган баҳсда “ўзбек Мессиси” рақиб дарвозасига киритилган иккита голга муаллифлик қилиб, ўзи сардорлик қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоасига ғалаба келтирди.

Бу янги турнир – “CAFA Nation's Cup” мусобақасида ўзбеклар учун муҳим ғалаба бўлди, - деб ёзмоқда calciospezia.it  журналисти Гвидо Лоренцелли.

Элдор Шомуродов кучли бешлик чемпионатларидаги ягона ўзбек футболчиси ҳисобланади. 2020 йилнинг октябрь ойидан бери Италия чемпионатида тўп тепаётган ҳужумчимиз шу пайтга қадар А Серияда учта жамоа шарафини ҳимоя қилиб улгурди.

27 ёшли футболчимиз “Женоа”, “Рома” ва “Специя” шарафини ҳимоя қилди. Айтиш жоизки, Элдор ҳар учала жамоа учун гол уришга муваффақ бўлган. Бундан ташқари, Шомуродов ўзига кам ўйин вақти берилганига қарамай, Италия ва Европа майдонларида ўзи иштирок этган барча турнирларда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган.

Хусусан, Шомуродов А Серияда жами 80 та учрашувда 12 та гол ва олтита ассист қайд этган. Италия кубогида иккита ўйинда биттадан гол ва голли пас муаллифи бўлди. Халқаро майдонда эса, Конференциялар лигаси ва Европа Лигаси мусобақаларида ҳам ўз номига гол ёздириб қўйганини таъкидлаш лозим.

Элдор Шомуродовнинг Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги фаолияти анча самарали чиқмоқда. Моҳир тўпураримиз бош жамоа таркибида 63 та учрашувда рақиблар дарвозасини 36 маротаба ишғол қилди.

Бугунги кунда Элдор терма жамоамиз тарихида энг кўп гол урган ўйинчига айланган. Туркманистонга қарши баҳсда Шомуродов аввалги рекордчи – Максим Шацкихнинг 34 та голдан иборат кўрсаткичини янгилади.

IMG_0573_1

Бундан буёғига Шомуродовнинг терма жамоа учун урадиган ҳар бир голи янги рекорд натижа сифатида қайд этилаверади.  

Бу жамоада Шомуродовга жой очилмоқда!

Ўзбек футболчиси Европанинг машҳур клуби назарига тушди. Трансфер бўладими?

Премьер-лига: Легионерларимиз нархлари эълон қилинди!

Шомуродов гол урган дарвозабон ПСЖга ўтадиган бўляпти

Легионеримиз испаниялик устозига қаттиқ ишоняпти!

Легионеримиз кетиш сабаби ва қозоқ футболи камчилигини айтиб кетди!

Ўзбек жангчисидан ғалаба, қозоғистонлик файтер аламига чидолмади ёхуд фанатлардан ҳақли эътироз!

Роналду Машариповга нималарни ўргатди?

Бу терма жамоада Шомуродов йўқ!

Баҳайбат футболчи тезликда Шомуродовга етиб олди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Муродов Лутфулло
16/06/2023 22:16
Эронга акаллан битта гол урсин кейин овоза килса булади .