Швеция муддатдан аввал Жаҳон чемпионатининг плей-офф йўлланмасини қўлга киритди

Хабарингиз бор, хозирда хоккей бўйича Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Швеция терма жамоаси Словакия устидан ғалаба (4:3) қозониб плей-оффга йўлланмани қўлга киритди.

Бугунги кунга келиб, Швеция А гуруҳида 5 учрашув  натижалари бўйича 14 очко йиғиб етакчиликни қўлга киритган.

Россия терма жамоаси гуруҳда 10 очко йиғиб иккинчи ўринни эгалаб бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)