"Сити" нега Де Брюйнега кам маош таклиф қилгани маълум бўлди

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне “шаҳарликлар”нинг шартномани узайтириш бўйича юборган навбатдаги таклифини ҳам рад этди.

The Athletic нашри тарқатган хабарга кўра, “Сити” раҳбарияти 29 ёшли бельгиялик футболчига ҳозирги маошидан кам маблаҳ таклиф қилган. Бу "Барселона" сардори Лионель Мессининг эҳтимолий трансфери билан боғлиқ экани тахмин қилинмоқда.

33 ёшли аргентиналик футболчининг “Барса” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. “Манчестер Сити” уни ўз сафига қўшиб олиш учун асосий даъвогар ҳисобланади.

Де Брюйне жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида 18 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 12 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!