Совриндорлар кушандалари ТОП-5

Олий лига-2016 якунларига оид қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз. Бу сафар Совриндор жамоалардан энг кўп очко олган 5 жамоа ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

5. "Бухоро". 1 ғалаба, 1 дуранг, 4 мағлубият. Тўплар нисбати 3:12
Турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаган "Бухоро" совриндор бўлган 3 жамоадан атиги 4 очко олди. Бухороликлар "Локомотив"ни ўз майдонида ютган бўлишса, "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади. "Бухоро" "аждарлар" ва "қалдирғочлар" дарвозаларига гол ҳам ура олмаган.

4. "Машъал". 1 ғалаба, 2 дуранг, 3 мағлубият. Тўплар нисбати 3:10
Муборакликлар "Бунёдкор" билан кечган ҳар икки ўйинда ҳам муроса кўчасини танлашган бўлса, "Насаф"ни ўз майдонида 1:0 ҳисобида таслим этди. Клуб "темирйўлчилар" билан ўйинларда очкосиз қолиб кетган.

3. "Нефтчи". 1 ғалаба, 2 дуранг, 3 мағлубият. Тўплар нисбати 6:13
Совриндор бўлган жамоалар Фарғонада ғалаба қозона олишмаган. "Насаф" ва "Локомотив" бир очко билан ортга қайтишган бўлишса, "Бунёдкор" меҳмондан қуруқ қайтган.

2. "Металлург". 1 ғалаба, 2 дуранг, 3 мағлубият. Тўплар нисбати 6:12
"Металлург" бир неча йиллардан буён гранд жамоалар учун ҳақиқий бош оғриғи бўлиб келмоқда. Медалларга эга чиққан клублар Бекободда ҳам ғалаба қозона олишмаган. "Локомотив" 3:3, "Бунёдкор" 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. "Насаф" эса "Металлург" билан сафардаги баҳсда 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

1. "Пахтакор". 2 ғалаба, 1 дуранг, 3 мағлубият. Тўплар нисбати 6:9
Ўтган йилги чемпиони "Пахтакор" ушбу мавсумда 5-ўрин билан чекланди. "Шерлар" ушбу мавсумда ўз майдонларида "Локомотив" ва "Бунёдкор"дан устун келиб, "Насаф" билан дуранг ойънашди. Бироқ "Пахтакор" меҳмондаги ўйинларда совриндор жамоалардан очко ола билмади.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Блогдаги бошқа мақолалар

Испания чемпионатида дарвозабонларнинг рекордлари

Совриндорлар кушандалари ТОП-5

"Реал" рекордлар китоби: Хентодан Касильясгача (1-қисм)

Олий лига-2017. Пенальтидан энг кўп гол урган 6 футболчи

Ла лигада бир мавсумда энг кўп очко жамғарган жамоалар ТОП-10

"Реал"ни энг кўп бошқарган 7 мураббий

"Водий дербилари" чемпиони қайси жамоа?

Испания чемпионатида энг узоқ "қуруқ" ўйин ўтказган 5 дарвозабон

Олий лигада энг кўп гол урган легионерлар ТОП-12

"Водий дербилари" чемпиони қайси жамоа?

Испания чемпионатида энг узоқ "қуруқ" ўйин ўтказган 5 дарвозабон

Олий лигада энг кўп гол урган легионерлар ТОП-12

Александр Гейнрихдан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

"Милан"дан "Интер"га ўтган 8 футболчи

Испания чемпионатида энг кўп "хет-трик"ка эришган 5 футболчи

 Игор Сергеевдан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

Роналдунинг ЧЛдаги голсиз cериялари

Златан Ибрагимовичнинг рекордлари (2-қисм)

"Манчестер Юнайтед"дан "Арсенал"га ўтган 6 футболчи

Ғофуров ва Турсуновда гол ёхуд легионерларимиз учун омадли ҳафта

"Милан дербиси"даги энг яхши 5 тўпурар

Мадрид дербисининг 5 тўпурари

Мадрид дербисининг 5 "гвардиячиси"

"Локомотив" - "Металлург" учрашувига оид 20 факт

"Арсенал"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган 7 футболчи

"Шўртан" - "Қўқон-1912" учрашувига оид 10 факт

Златан Ибрагимовичнинг рекордлари (1-қисм)

"Олмалиқ" - "Пахтакор" учрашувига оид 10 факт

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (1-ҚИСМ)

"НЕФТЧИ" - "ҚИЗИЛҚУМ" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

РУНИ ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ЖАМОА

"БУНЁДКОР" - "НАВБАҲОР" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

"МАШЪАЛ" - "БУХОРО" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

"МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" - "АРСЕНАЛ" ТЎҚНАШУВИДА ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ФУТБОЛЧИ

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (2-ҚИСМ)​​​​​​​

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!