“Спартак” шартномадан воз кечиш учун Ўруновга қанча тўлагани ошкор бўлди!

“Спартак” 2020 йилнинг ёзида трансфер қилинган Остон Ўрунов билан 2025 йилнинг ёзигача шартнома тузган эди.

Воқеаларнинг кейинги ривожи легионеримизнинг зарарига ишлади ва ўйин амалиётисиз қолиб кетган 21 ёшли футболчи москваликлар билан амалдаги битимни бекор қилишга мажбур бўлди.

oston-urunov-zabil-pervyj-gol-za-spartak_1600280291389713168

Айрим оммавий ахборот воситалари ўзбекистонлик футболчи “Спартак” билан алоқани узиш учун шартноманинг қолган муддати учун иш ҳақини тўлиқ талаб қилгани айтилди. Унга кўра, Ўрунов москваликлардан 2 миллион евро сўраган.

“Спартак”  клуби Евгений Мележиков футболчи билан олиб борилган музокараларда бу сумма анча пасайтирилганини маълум қилганди.

Энди ошкор бўлишича, Ўруновга келишувни бекор қилгани учун 150 минг евродан кўпроқ компенсация тўланган. Бу сумма легионеримизнинг уч ойлик маоши миқдорига тенг экани таъкидланди.

Манбалар Ўруновнинг йиллик маоши 600 минг евро қилиб белгилангани ҳақида кўп бор хабар тарқатган.

21 ёшли ярим ҳимоячи катта маошдан кўра, фаолиятини тиклаб олиш, мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш вариантини танлагани қувонарли. Остон Ўруновнинг истеъдоди, салоҳияти ва маҳоратини инобатга олган ҳолда у ҳали янада кучли жамоаларда ўйнашига умид қилиш мумкин.

Ҳозирча, Остон Ўрунов фаолиятини “Урал”да давом эттиради ва бу жамоа сафидаги ҳаракатлари орқали “Уфа” жамоасига келган пайт намойиш қилган ёрқин ўйинлари тасодиф эмаслигини исботлаши кутилмоқда.

“Урал” клуби президенти Григорий Иванов ҳам Ўруновнинг яқиндагина қимматбаҳо ўйинчи бўлганини таъкидлаб, жамоа мураббийлар штаби ёш футболчини аввалги мавқеига кўтаришга ёрдам беришга тайёр эканини билдирди.

- Мураббий Остонни ўрганиб чиқди. Йигитни яна аввалги формага қайтаришга улгуришимиз мумкинлигини айтди. Остон икки йил муқаддам қимматбаҳо футболчи бўлган. Ўзбекистон миллий терма жамоасида тўп тепади.

Бу йигит яна яхши ўйнаб кетиши учун қўлдан келганча ҳаракат қиламиз. Ўрунов – сифатли  футболчи, - деди Григорий Иванов.

Остон Ўруновни “Пахтакор” клуби тарбияланган. Профессионал футболчи сифатида “Навбаҳор”да шаклланган. Кейинчалик Тошкентнинг “Локомотив” клубида тўп тепди ва айнан “темирйўлчилар” сафида Россия премьер-лигасига йўл олди. Легионер сифатида  “Уфа” ва “Спартак” жамоаларида ўйнади.

Ўрунов клублар мақёсида жами 111 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига бешта гол ва бешта ассист расмийлаштирган. Бу футболчи майдон маркази, ҳар икки қанот ва ҳужумчи ортида ўйнай оладиган универсал ижрочи ҳисобланади.

f8db80e65bf71fdaf9a1ec9a0b36272b

Остон 2019 йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоасидан жой олиб келмоқда. Ҳозирча, 21 ёшли футболчимиз еттита учрашувда битта тўп киритган.

Шомуродовни илк бор ўйнатган Моуриньо қақшатқич мағлубиятдан кейин нималар деди?

Шомуродовни олмоқчи бўлганимиз ёлғон!

Шомуродовнинг агентлари Ўруновнинг карьерасини қутқариб қолди! (фото)

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!