"Странджа". Адҳамжон Муҳиддинов кумуш медални қўлга киритди
Болгариянинг София шаҳрида бўлиб ўтаётган "Strandja" халқаро турнири ўзининг сўнги босқичига етиб келди.
-63,5 кг вазн тоифасида финалга чиққан боксчимиз Адҳамжон Муҳиддинов болгариялик Радослав Росенов билан рингга кўтарилди. Кескин ва шиддатли ўтган жангда вакилимиз имконияни бой бериб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Муҳиддинов ярим финалда украинаилик Ярослав Ҳарцизга қарши жанг қилиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга чиққан эди.
Фикрлар