Трансфер суммаси 500 минг бўлган футболчи грандлардан таклиф олди
“Уимблдон” жамоаси сафида ўзини кўрсата бошлаган Квин Бартлей тез орада катта клублардан бирига кўчиб ўтишга яқин турибди.
16 ёшли ҳужумчини “Арсенал” ва “Челси” ўз сафига қўшиб олмоқчи. Ҳар икки клуб қишки трансферлар вақтида Квин билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади.
Қайси жамоани танлашидан қатъи назар Квин Бартлей аввал шу клуб академиясида таҳсилни давом эттиришига тўғри келади. Бартлейнинг трансфери 500 минг фунтдан ошмайди.
Фикрлар