ЦСКА бош мураббийи Аббосбек Файзуллаев ҳақида нималар деди?

Россия Премьер-лигасининг сакизинчи турида Москванинг ЦСКА клуби ўз майдонида Самаранинг “Крилья Советов” жамоасини қабул қилиб, тўртта гол бўлган ўйинда мағлубиятдан базўр қутилиб қолди.

Иккинчи бўлим бошидан майдонга тушган Аббосбек Файзуллаев фаол ўйини билан ЦСКАнинг очко олишига катта ҳисса қўшди.

Учрашувдан кейин ЦСКА бош мураббийи Владимир Федотов беллашув ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

volga_10

- Баҳснинг биринчи бўлимида гўё биз майдондан йўқ эдик. Бизга спортдаги важоҳат етишмади, бу хусусиятни кийим алмаштириш хонасида унутиб қолдирган эканмиз.

Бу муаммо бизнинг зиммамизда. Бизга ўйиндаги иштиёқ етишгани йўқ.

Танаффусда керакли ўзгартиришларни қилдик, жамоа майдонга чиқиб, ҳали курашишга қодирлигини кўрсатди, - деди Владимир Федотов.

Шунингдек, бош мураббий  учрашувда фаол ўйнаган ва жамоани мағлубиятдан қутқариб қолган голли пасга муаллифлик қилган Аббосбек Файзуллаев ҳақида ҳам гапирди.

- Аббосбек Файзуллаев бизга қўшилганига маълум вақт бўлди. Футболчи машғулотларимизда фаол қатнашди.

Яқинда терма жамоага бориб келди. У ерда ўз ўйини билан майдонда асосий фигуралардан бўлди. Биз унинг имкониятларини таҳлил қилдик, хулосаларимизни чиқардик.

Биз Файзуллаевни бугунги ўйинда майдонга туширишни режалаштириб қўйгандик.

Трансфер кампанияси якунланди. Энди афсусланиш бефойда ва бунга вақтимиз ҳам йўқ. Мен музокараларда қатнашмайман. Мен нишонимиздаги футболчилар билан гаплашаман, лекин трансферларда бевосита иштирок этмайман.

Ҳар доим турли ньюанслар  ва майда-чуйда нарсалар келиб чиқади ва айнан шулар трансферларнинг амалга ошишига тўсқинлик қилади. Шунинг учун ҳам  биз ўзимиз режалаштирган ҳамма ўйинчиларни трансфер қила олмадик, - деди ЦСКА бош мураббийи Владимир Федотов.

Эслатиб ўтамиз, ЦСКА кетма-кет икки мавсумдан бери трансфер кампаниясини ўзи истаган даражада якунлай олмаяпти. Бу гал москваликлар атиги уч нафар янги ўйинчи олди.

Хусусан, пойтахт клуби Бразилиянинг “Атлетико Паранаэнсе” жамоасидан ўнг қанот ҳимоячиси Кэллвен, “Пахтакор” ҳужумкор футболчиси Аббосбек Файзуллаев ҳамда  Мексиканинг “Леон” клуби ҳужумчиси Виктор Давила "армиячилар" шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

9e79eb76f54d3efa741a6ac3860d9d2f

Шунингдек, москваликлар Бразилиянинг “Интернационал” жамоасидан ижарага олинган Мойзеснинг  трансферини тўлиқ сотиб олди. Шунга қарамай, клуб чап қанот ҳимояси учун мўлжалланган трансферларни амалга ошириб улгурмагани танқид қилинмоқда.

Легионер мана шундай бўлади: Зўрлигини исботлаш учун Файзуллаевга 45 дақиқа кифоя қилди!

Тезкор: Бугун “Ланс” Ҳусановни ўйнатишга мажбур. Сабаби...

Мбаппени олишни ҳеч ким таклиф қилмагани учун Шомуродов олинди!

Ўзбекистон ва Россия тўқнашувида олтита гол бўлди

Шомуродовни уйғотиб қўйинглар...

Италиялик мухлислар Шомуродовни муҳокама қилмоқда: яхши гап ҳам, танқид ҳам етарли!

Фанатлар Шомуродовдан нимани талаб қиляпти?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!