Валерий Карпин Шомуродовнинг гол ура бошлашини сабр билан кутади!
“Ростов” бош мураббийи Валерий Карпин жамоасининг ўйини ва футболчилар ҳақида фикр билдирди. У Шомуродов гол ура олмаётганига ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.
- Аввало, нима бўлаётганини тушуниш лозим. Ҳозир Шомуродов ўзининг аввалги спорт формасига яқинлашиб қолди. Ўз навбатида, мавсумга тайёргарлик ҳам пандемия туфайли ўтган йилгидек бўлмади. Бунинг таъсири бор. Ўйлашимча, Элдор эндигина ўз даражасига кўтарила бошлади. Албатта, ҳужумчи гол уриши шарт. Ҳар ўйинда қулай вазият яратиляпти, лекин гол уришда оқсаяпмиз. Шомуродов, аввало, бизга голлар учун керак, бундан ташқари, у майдонда катта ҳажмдаги ишларни бажармоқда. Унга эътироз бўлиши мумкин эмас, - деди Валерий Карпин.
Элдор Шомуродов феврал ойидан буён рақиб дарвозасига йўл топа олмаяпти.
Фикрлар