Волковни мураббийликдан озод этган “Шўртан” энди икки футболчи билан ҳам шартномани бекор қилди

 

Хабарингиз бор, бир неча кун олдин “Шўртан” жамоа бош мураббийи Александр Волковни ўз лавозимидан озод этганди. Волковни ўрнини эса бир неча йиллардан бери вақтинчалик бажарувчи ролини бажариб келадиган Ихтиёр Каримов эгаллаганди.

Клуб расмий твиттерининг маълум қилишича, ғузорликлар 2 футболчи билан ҳам амалдаги келишувни бекор қилишган.

Манбанинг маълум қилишича, “Шўртан” Жаҳонгир Жиянмуродов ва Руслан Вагапов билан шартномаларни муддатидан олдин бекор қилди.

Ҳозирча клуб раҳбарлари ушбу футболчилар нима сабабдан келишувни шу паллада якунлашгани борасида маълум қилинмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!